20 июнь душанба куни Тошкентда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтди. Ёғингарчилик сабабли шаҳарнинг қатор марказий кўчаларини сув босди. «Газета.uz» мазкур ҳолатлар акс этган тасвирларни бир саҳифага жамлади.

Душанба тонггида ҳаммаси осмоннинг мана шу кўринишидан бошланган эди. Ундан сўнг кучсиз ёмғир томчилари қисқа муддатда қуруқ ерни намлантирди.

Орада танаффус билан ёғингарчилик тўхтади, кўп вақт ўтмай яна ёғишни бошлади. Бироқ, кейинги галда анча кучли ва шиддатли бўлди. Унинг таъсирини нафақат одамлар, балки, жониворлар ҳам сезди.


Шундан сўнг, пойтахт йўлларида ёмғир сувлари тўпланиб, машиналар ҳаракатида ноқулайликлар келтириб чиқарди.


Фото: «Газета.uz»



Фото: Ижтимоий тармоқлар

Шунингдек, ёмғир Олмазор туманидаги Riviera Mall савдо марказининг дўконларигача кириб борди.

Riviera Mall савдо маркази. Фото: Ирина Матвиенко.


«Ашхобод» истироғат боғи яқинидаги мост. Фото: ижтимоий тармоқлар

Бундан ташқари, Янги Навоий кўчасида ҳам ёмғир бутун кўчаларни тўлдирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳафтанинг биринчи ярми ёмғирли, иккинчи ярми эса қуруқ бўлиши кутилмоқда.

Видео