Тошкент шаҳрида айрим туманларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Таъкидланишича, «ТошИЭМ»га келувчи юқори босимли магистрал газ қувурида носозлик юзага келган.

Шу сабабли қуйидаги туманларнинг айрим ҳудудларида 2022 йил 20 июнь соат 18:00дан 21 июнь соат 06:00 га қадар иссиқ сув таъминоти вақтинча қисман тўхтатилади:

  • Миробод;
  • Яккасарой;
  • Яшнобод;
  • Мирзо Улуғбек;
  • Юнусобод;
  • Шайонтоҳур;
  • Чилонзор;
  • Сергели.

Юқори босимли газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилиши билан иссиқ сув таъминоти тикланади.

«Toshissiqquvvati» ДУК ноқулайликлар учун узр сўрамоқда.