Жамият

Тошкент аэропортидан ҳайвонот боғига жўнатилган 1 бош тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлди
13 октябр 2022, 12:05

Тошкент аэропортидан ҳайвонот боғига жўнатилган 1 бош тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлди

Августь охирида халқаро аэропортда ноқонуний олиб ўтилгани сабаб 57 дона тимсоҳ болалари ва 10 дона буқаламун ҳайвонот боғига вақтинча топширилди. Ҳозирда улардан 1 бош тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлди. Божхона органлари ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Йигирма йилдан бери шу гап! Шу манзара…
13 октябр 2022, 12:00

Йигирма йилдан бери шу гап! Шу манзара…

21 октябрь… Тилимизни улуғлаб маъруза ўқидим, унинг қадим ва бойлиги, дунёдаги бошқа ҳеч бир тилдан қолишмаслигини далиллашга уриндим. Гўё буни билиб олишса, иш пишадию одамлар тил қадрини ўз жойига қўядигандек. Йигирма йилдан бери шу гап! Шу манзара, деб ёзганди Зуҳриддин Исомиддинов 2015 йилда.

Фарғонада 1 гектар ерни $16 минг эвазига сотишда гумон қилинган шахс ушланди
13 октябр 2022, 11:58

Фарғонада 1 гектар ерни $16 минг эвазига сотишда гумон қилинган шахс ушланди

Фарғона туманида фуқаро 1 гектар захирадаги ерни ўзиники эканини айтиб, уни $16 000 эвазига сотмоқчи бўлганида ушланди. Шунингдек, Наманган ва Тошкент вилоятидаги ҳолатларда жами 25 сотих ерни $11 500 эвазига сотишда гумон қилинган шахслар қўлга олинди.

Тошкент вилоятида қарийб 3,2 млрд сўмлик муддати ўтган дорилар савдоси олди олинди
13 октябр 2022, 11:39

Тошкент вилоятида қарийб 3,2 млрд сўмлик муддати ўтган дорилар савдоси олди олинди

Тошкент вилоятидаги яшаш хонадонида яширин цех ташкил этиб, хорижда ишлаб чиқарилган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини қайта қадоқлаш орқали сотувга чиқариш билан шуғулланган шахс аниқланди. Цехдан қадоқлаш ва дориларининг муддатини ўзгартириш ускуналари, қалбаки муҳрлар топилди.

Ногиронлиги бор шахсларни ишга олганларга субсидия бериш хизмати йўлга қўйилди
13 октябр 2022, 11:03

Ногиронлиги бор шахсларни ишга олганларга субсидия бериш хизмати йўлга қўйилди

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган корхона эгаларига субсидия бериш имконияти яратилди. Бунда иш берувчилар ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида субсидия олиши мумкун.

Ўзбекистон аҳолиси сони 2030 йилда 41 млндан ошади — ПМТИ
13 октябр 2022, 10:53

Ўзбекистон аҳолиси сони 2030 йилда 41 млндан ошади — ПМТИ

ПМТИ демографик ҳисобот ва прогнозларни эълон қилди. Ўзбекистонда охирги 5 йилда туғилишнинг кескин ўсиши кузатилган. Бунга сабаблар сифатида аҳоли даромадларининг ошиши, кўп фарзандлилик тенденциясига ижобий қарашларнинг шаклланиши ва тиббий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги кўрсатилган.

Самарқандда аёлга тегажоғлик қилган «мулла» 10 суткага қамалди
13 октябр 2022, 10:03

Самарқандда аёлга тегажоғлик қилган «мулла» 10 суткага қамалди

Каттақўрғон туманида «ўқиб қўйиш» учун чақирилган «мулла» хонадондаги аёлга тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан туман судида ўтказилган мажлисда мулла 10 суткага қамалди. У аввал ҳам ичкилик ичиб, жамоат жойида тартиб бузгани учун жаримага тортилган.

Қибрайда коттеж учун пул тўлаган 108 та хонадон эгалари президентга мурожаат қилди
13 октябр 2022, 09:58

Қибрайда коттеж учун пул тўлаган 108 та хонадон эгалари президентга мурожаат қилди

Қибрай туманида қурилиши режалаштирилган коттежларга олдиндан пул тўлаган 108 та хонадон эгалари президентга мурожаат йўллади. Фуқаролар ноябрь-декабрь ойларида топширилиши режа қилинган коттежлар ҳали ҳам курилмагани ва тўланган пуллар фақатгина қисман қайтариб берилишидан норози.

Талаба ва ижара уйи: ҳақиқий манзара, сарсон-саргардонлик, ижарадор талаби ва туганмас ташвишлар
13 октябр 2022, 00:01

Талаба ва ижара уйи: ҳақиқий манзара, сарсон-саргардонлик, ижарадор талаби ва туганмас ташвишлар

Нон шаҳри — пойтахтда нега талабага бошпана топилиши қийин? Нима учун уй эгалари ижарачи сифатида талабаларни танламайди? Эълонларда «Талабалар безовта қилмасин, фақат оилага берилади» деб ёзилишига сабаб нима? «Газета.uz» ҳар икки томон билан суҳбатлашиб, муаммога ечим топишга ҳаракат қилиб кўрди.

Андижонда собиқ «Комсомол кўли» тиклана бошлади
12 октябр 2022, 23:08

Андижонда собиқ «Комсомол кўли» тиклана бошлади

Жамоатчилик танқидидан сўнг Андижондаги ташландиқ Нодирабегим боғи ва ундаги қуриган кўлни (собиқ Комсомол) тиклашга киришилди. Уч йил муқаддам вилоят раҳбари шаҳар ҳокимини танқид қилиб, боғни реконструкция қилишга ажратилган маблағларни талон-торож қилиб, Туркияга қочиб кетганини айтган эди.

12 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 октябр 2022, 22:00

12 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасига ажратиладиган 8 трлн сўм маблағ, Самарқандда каналдан 18 ёшли қизнинг жасади топилгани, пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўм эканини айтган ДСҚ, HUMO карталаридан йўлкирага ортиқча пул ечиб олинаётгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Orient Technology компанияси UzCharmSanoat Expo 2022 кўргазмасида иштирок этмоқда
12 октябр 2022, 19:00

Orient Technology компанияси UzCharmSanoat Expo 2022 кўргазмасида иштирок этмоқда

Ўзбекистоннинг чарм ишлаб чиқарадиган йирик компанияларидан бири Orient Technology UzCharmSanoat Expo 2022 кўргазмасида ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

UzAirways Фарғона — Дубай йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда
12 октябр 2022, 18:53

UzAirways Фарғона — Дубай йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда

UzAirways Фарғона ва Дубай ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Шунингдек, авиакомпания Тошкентдан Шаржага рейсларни кўпайтирмоқда.

Ўзгидромет қиш мавсуми учун кутилаётган дастлабки прогнозларни эълон қилди
12 октябр 2022, 18:41

Ўзгидромет қиш мавсуми учун кутилаётган дастлабки прогнозларни эълон қилди

Қиш мавсумида ҳарорат −10 даражагача совуқ, шимолда эса −20 даражагача пасайиши эҳтимолдан ҳоли эмас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5−8 даражага паст, деб ҳисоблайди синоптиклар. Ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши мумкин, шунга қарамасдан умумий баҳолаш аниқлиги юқори эмас, дейилади Ўзгидрометда.

Самарқандда каналдан 18 ёшли қизнинг жасади топилди
12 октябр 2022, 18:07

Самарқандда каналдан 18 ёшли қизнинг жасади топилди

Самарқандда бир ой аввал зўрлангани хақида ариза ёзган қизнинг жасади каналдан топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура 18 ёшли қизнинг мурдаси топилганини тасдиқлаб, ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланганини маълум қилди.

Январь-сентябрь ойларида 9,6 млн нафар киши «Тез ёрдам» чақирган
12 октябр 2022, 18:01

Январь-сентябрь ойларида 9,6 млн нафар киши «Тез ёрдам» чақирган

ССВ маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 9 млн 662 минг нафардан ортиқ одам «103» хизматига мурожаат қилиб, «Тез ёрдам» чақирган. Энг кўп чақириқ Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятидан келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос давридан кўп (9,2 млн нафар).

Қашқадарёда фуқаро қалбаки долларларга Cobalt сотиб олмоқчи бўлди
12 октябр 2022, 17:57

Қашқадарёда фуқаро қалбаки долларларга Cobalt сотиб олмоқчи бўлди

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида қалбаки 13 400 АҚШ долларига автомашина харид қилмоқчи бўлган шахслар аниқланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жамоат транспортида йўлкира учун тўлов кетма-кет 2−3 мартадан ечиб олинаётгани айтилмоқда
12 октябр 2022, 15:59

Жамоат транспортида йўлкира учун тўлов кетма-кет 2−3 мартадан ечиб олинаётгани айтилмоқда

Тармоқларда жамоат транспорти учун Humo картасидан тўлов қилинганда яна бир неча бор пул ечиб олинмоқда. ATTO раҳбари Даврон Шоякубовнинг айтишича, муаммо Humo ва АТТО тизимлари ходимлари томонидан бартараф этилмоқда ва ортиқча ечиб олинган пуллар 48 соат ичида қайтарилади.

Маҳаллаларнинг ўз бюджети ва солиқ ундириш ҳуқуқи бўлади
12 октябр 2022, 15:52

Маҳаллаларнинг ўз бюджети ва солиқ ундириш ҳуқуқи бўлади

2023 йилдан ҳар бир маҳалла ўз муаммоларини мустақил ҳал этиши учун «маҳалла бюджети» тизимини жорий этилади. Ҳар бир вилоятнинг солиқ ундирилиши паст бўлган биттадан туманида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади.

Шартномасиз ижарада яшовчи 1-курс талабаларига икки ойлик тўловнинг бир қисми тўлаб берилади
12 октябр 2022, 14:37

Шартномасиз ижарада яшовчи 1-курс талабаларига икки ойлик тўловнинг бир қисми тўлаб берилади

Сентябрь ва октябрь ойида шартномасиз ижарада яшовчи 1-курс талабаларига икки ойлик тўловнинг бир қисми тўлаб берилади. Ноябрь ойидан эса тўловлар фақат ижара шартномасини тақдим этган талабалар учун давом эттирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг