2022 йилнинг 9 ойи мобайнида «103» хизматига жами 9 млн 662 минг 689 та чақириқ келиб тушди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақда маълумот берди.

Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашевнинг сўзларига кўра, мамлакат бўйича ҳар минг нафар аҳолига ўртача 271 та мурожаат тўғри келмоқда. Шундан 908 минг 592 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинди.

Энг кўп мурожаатлар:

  • Фарғона вилоятида 1 млн 123 минг 698 та (11,6%);
  • Андижон вилоятида 1 млн 39 минг 160 та (10,75%);
  • Тошкент вилоятида 943 минг 865 та (9,77%);
  • Тошкент шаҳрида 939 минг 144 та (9,72%);
  • Наманган вилоятида 906 минг 52 та (9,38 фоиз) қайд этилган.

Ўтган йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолидан тез тиббий ёрдамга жами 9 млн 233 минг 973 та чақириқ келиб тушганди (428,7 минг нафар кам).