Жамият

Давлат тили тўғрисидаги қонун нега суст бажариляпти?
16 октябр 2022, 12:00

Давлат тили тўғрисидаги қонун нега суст бажариляпти?

Давлат тили ҳақидаги қонун сусткашлик билан амалга оширилаётганининг сабаби муттасил назоратнинг йўқлигидир… Хуллас давлат тили ҳақидаги қонунни амалга ошириш аввало раҳбарий ташкилотларнинг ҳаракатига боғлиқдир, деб ёзганди Ғанижон Абдураҳмонов бундан 30 йилларча муқаддам.

Жиззах вилоятида пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди
16 октябр 2022, 11:08

Жиззах вилоятида пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди

Шароф Рашидов туманида жойлашган Пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 2 та ғарамнинг устки қисми ёниб кетди. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Қашқадарёда йўл четига чиқиб кетган Gentra йўловчиси ҳалок бўлди
16 октябр 2022, 10:48

Қашқадарёда йўл четига чиқиб кетган Gentra йўловчиси ҳалок бўлди

Ғузор туманида Gentra ҳайдовчиси бошқарувни йуқотиши натижасида йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб ЙТҲ содир этди. Оқибатда у тан жарохати билан шифохонага ётқизилди, машинада бўлган йўловчи эса вафот этди.

Россияда ҳар куни ўндан зиёд ўзбекистонлик мобилизация муаммосига тўқнаш келмоқда
16 октябр 2022, 10:36

Россияда ҳар куни ўндан зиёд ўзбекистонлик мобилизация муаммосига тўқнаш келмоқда

Tong Jahoni ва «Русь сидящая» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари раҳбарлари Валентина Чупик ва Ольга Романова «Газета.uz»га Россияда меҳнат қилаётган ва ҳибсдаги Ўзбекистон фуқаролари Украинага урушга қандай жалб қилинаётгани ҳақида сўзлаб беришди. Ушбу ташкилотлар алоқа рақамларини ҳам тақдим этамиз.

Тошкентда Veolia компанияси ходими $600 пора билан қўлга тушди
16 октябр 2022, 09:41

Тошкентда Veolia компанияси ходими $600 пора билан қўлга тушди

Янгиҳаёт туманида Veolia Energy Tashkent хорижий компанияси ходими $600 пора олаётган вақтда қўлга олинди. У шу йўл билан абонентнинг қарзини сўндиришга ваъда берган.

Ҳар 10 нафар ўсмирдан бири мактаби билан алоқани ҳис қилмайди — тадқиқот
16 октябр 2022, 02:33

Ҳар 10 нафар ўсмирдан бири мактаби билан алоқани ҳис қилмайди — тадқиқот

ЮНИСEФ ўсмирларнинг руҳий саломатлигини ўрганиш бўйича Ўзбекистон тарихидаги илк тадқиқот натижаларини тақдим этди. Унга кўра, ўқувчиларнинг катта қисми (15,4%) ўртача ва ўта оғир безовталик ва депрессиядан (9,8%) азият чекмоқда. Тадқиқот хулосаси ва тавсиялари — «Газета.uz» материалида.

Учкўприкда ўз ерларидан «ихтиёрий» воз кечган 16 нафар фермернинг аризалари бекор қилинади — Адлия вазирлиги
15 октябр 2022, 20:41

Учкўприкда ўз ерларидан «ихтиёрий» воз кечган 16 нафар фермернинг аризалари бекор қилинади — Адлия вазирлиги

Учкўприк туман ҳокимлиги биносида бир вақтнинг ўзида 16 нафар фермер ўз ерларидан «ихтиёрий» воз кечиш учун ариза расмийлаштиргани маълум бўлди. Бунинг учун нотариус ҳам ҳокимликка чақирилган. Адлия вазирлиги буни президент фармонига зид деб топди ва аризаларни бекор қилиш бўйича чораларни бошлади.

«Мақсад — аёллар олдидаги тўсиқларни бартараф этиш». Азиза Умарова менторинг дастури ҳақида
15 октябр 2022, 16:00

«Мақсад — аёллар олдидаги тўсиқларни бартараф этиш». Азиза Умарова менторинг дастури ҳақида

ЕТТБ ҳамда SmartGov консалтинг бюроси ҳамкорликда Ўзбекистонда тадбиркор аёллар учун менторинг дастурини ишга туширди. Унда тажрибали тадбиркорлар бизнесга энди кириб келаётган хотин-қизларга кўмаклашади. Лойиҳа аёллар дуч келаётган тўсиқларни бартараф этишга қаратилган, деди Азиза Умарова.

Тошкентда «Better Cotton Initiative» ННТнинг ваколатхонаси очилади
15 октябр 2022, 15:49

Тошкентда «Better Cotton Initiative» ННТнинг ваколатхонаси очилади

Танзила Нарбаева «Better Cotton Initiative» (BCI) нодавлат нотижорат ташкилоти менежери Рэйчел Бэккет билан учрашди. Унда BCI`нинг Тошкентдаги ваколатхонасини тез кунларда таъсис этиш юзасидан келишувга эришилди.

16 октябрь куни Ислом Каримов, Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари 5 соатга ёпилади
15 октябр 2022, 14:58

16 октябрь куни Ислом Каримов, Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари 5 соатга ёпилади

Якшанба куни «Business Run» марафони ўтказилиши сабаб Ислом Каримов, Афросиёб ҳамда Шароф Рашидов кўчалари соат 06:00 дан соат 11:00 гача ёпилади.

Чирчиқда банкоматларни бузишга уринган ҳарбийлар ИИВда хизмат қилади — Мудофаа вазирлиги
15 октябр 2022, 13:47

Чирчиқда банкоматларни бузишга уринган ҳарбийлар ИИВда хизмат қилади — Мудофаа вазирлиги

Тошкент вилоятида 3 нафар ҳарбий хизматчи банкоматларни бузишга урингани хабар қилинганди. Мудофаа вазирлиги қўлга олинганлар вазирликка алоқаси йўқлигини, улар ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари эканини маълум қилди.

Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхати тузилади
15 октябр 2022, 12:47

Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхати тузилади

Ҳукумат қарори билан «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқланди. Ҳужжат пенсия билан боғлиқ барча юридик масалаларни тартибга солади.

«Энг бой ва энг бахтсиз» тилимиз
15 октябр 2022, 12:00

«Энг бой ва энг бахтсиз» тилимиз

Она тилимиз тарихининг ечимини кутаётган назарий ва амалий муаммолари талайгина. Уларни илмий асосда ҳал этиш ўзбек адабий тили ривожида янги босқични бошлаб беради, деб ёзганди Умарали Норматов ва Насимхон Раҳмон 2007 йилда. «Газета.uz» «Ўзбек тили ойлиги» доирасида мақолани қайта эълон қилади.

Наманганда $200 мингни ноқонуний равишда хорижга олиб чиқиб кутаётган шахс ушланди
15 октябр 2022, 11:12

Наманганда $200 мингни ноқонуний равишда хорижга олиб чиқиб кутаётган шахс ушланди

«Наманган-Нанай» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Cobalt автомобили тўхтатилганда, салон қисмида 200 минг АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Фуқаро пулларни ноқонуний равишда Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлгани айтилмоқда.

Нима тайёрлаймиз: Очиқ пироглар
15 октябр 2022, 10:53

Нима тайёрлаймиз: Очиқ пироглар

Жейми Оливер рецептидаги киш, сабзавотли, товуқ ва помидорли киш, пишлоқ-қўзиқоринли усти очиқ пирог, тунец балиғи ва исмалоқ солиб пиширилган киш ва бошқалар — Zira.uz ноодатий таомларни хуш кўрувчилар учун мазали очиқ пироглар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Сурхондарёда машина бошқарган 14 ёшли бола ЙТҲга учради, тенгдоши вафот этди
15 октябр 2022, 10:12

Сурхондарёда машина бошқарган 14 ёшли бола ЙТҲга учради, тенгдоши вафот этди

Шўрчи туманида 14 ёшли вояга етмаган фуқаро Nexia автомашинаси билан ЙТҲ содир этди. Оқибатда машинадаги 2008 йилда туғилган ўсмир ҳалок бўлди.

Наманганда синф раҳбари 5 синф ўқувчисини хатти-ҳаракатлари сабаб калтаклади
15 октябр 2022, 10:05 1

Наманганда синф раҳбари 5 синф ўқувчисини хатти-ҳаракатлари сабаб калтаклади

Давлатобод туманидаги 58-мактабда «География» фани ўқитувчиси ўзи раҳбарлик қилаётган 5-«в» синфдаги ўқувчини хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, калтаклади. Ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланди. ХТВ матбуот котиби ўқитувчилардан ҳар қандай ҳолатда оғир ва вазминлик сақлашни сўради.

14 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 октябр 2022, 22:00

14 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

МДҲ давлатларини савдодаги тўсиқларни тезкор бартараф этишга чақирган Ўзбекистон, нархи ошган турар-жойлар, Volkswagen уриб юбориши натижасида вафот этган 64 ёшли аёл, ажралишлар сони кўпайгани, бир нечта электрон рақамли имзога эга бўлиш имконияти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Бир шахс бир нечта электрон рақамли имзога эга бўлиши мумкин
14 октябр 2022, 18:03

Бир шахс бир нечта электрон рақамли имзога эга бўлиши мумкин

Янги таҳрирдаги Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Унга кўра, жисмоний ва юридик шахслар бир нечта электрон имзога эга бўлиши мумкин, фақат у 2 йилга берилади. Ҳар бир калитнинг сертификати алоҳида рўйхатга олинади.

Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашганликда гумонланган яна 38 киши оиласи бағрига қайтарилди
14 октябр 2022, 17:19

Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашганликда гумонланган яна 38 киши оиласи бағрига қайтарилди

Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланган яна 38 киши оилалари бағрига қайтарилди. Улар Жўқорғи Кенгес раисининг сўрови ва депутатлик кафолатлари асосида ҳибсхонадан чиқарилди. Аввалроқ 34 нафар гумондор ҳам озодликка чиқарилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг