Вазирлар Маҳкамасининг 20 апрелдаги [203-сонли] қарорига мувофиқ ягона интерактив давлат хизматлари порталида ногиронлиги мавжуд фуқароларга иш берувчилар учун субсидия ажратиш хизмати йўлга қўйилди.

Иш берувчи корхона эгаларининг аризалари 3 иш кунида кўриб чиқилади. Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

Қонунчилик ҳужжатига мувофиқ, ишга қабул қилган иш берувчилар ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия олишлари мумкун бўлади.

Бандликка кўмаклашиш маркази ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатан ишлаётганлигини мониторинг қилиб боради.

Маълумот учун, 2022 йил статистикаси бўйича республика кесимида имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар сони 12 146 тани ташкил этади. Энг кўп кўрсаткич Андижон (1692) ва Сурхондарё (1257) вилоятларида қайд этилган.