14 апрель куни эрталаб Қашқадарёдаги Тахтақорача довонидан ўтувчи йўлнинг 1139-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Isuzu русумли юк машинаси ҳайдовчиси, 24 ёшли O.A. бошқарувни йўқотиб, автомобиль йўлдан чиқиб кетиб, пастликка қулаган ва сўнг сўнг ёниб кетган.

Ҳайдовчининг ўзи ва 25 ёшли йўловчи ўз вақтида юк машинаси кабинасидан сакраб чиқишга муваффақ бўлган, бироқ жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни ўчиришган.