ОАВлар Андижон вилояти ҳокими ишдан бўшатилгани ҳақида ёзди, бироқ хабар расман тасдиқланмади

Қатор интернет нашрлари, жумладан, давлат ОАВлари Андижон вилоятини қарийб 10 йил бошқарган Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ унга тегишли дея тахмин қилинган интим видео тарқалганди. Ишдан олингани расман тасдиқланмади. Нашрлар ўз хабарларини рад эта бошлади.

Шуҳрат Абдураҳмонов иш жойида кўриниш берди (фото)

Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан кетгани ҳақидаги хабарлар фонида Андижон вилояти ҳокимлиги уни иш вақтида олинган видео ва суратларини эълон қилди.

Андижон ҳокимлиги Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишлилиги айтилган видео бўйича муносабат билдирди

Тармоқларда Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли дея тахмин қилинаётган интим видео тарқалганди. Вилоят ҳокимлигига кўра, видео бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилган. Видеони тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан чора кўриш бўйича амалий ишлар бошланган.

Хоразмда кучли шамол кузатилди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва туманларида эрта тонгда чанг аралаш кучли шамол кузатилди. Айрим туманларнинг электр таъминотида узилишлар юзага келди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам чанг-тўзонли об-ҳаво кузатилмоқда. Видео

14 апрель тонггида Хоразм вилоятида кузатилган кучли шамол ва чанг-тўзонли об-ҳаво Бухоро ҳамда Навоий вилоятларига ҳам ўта бошлади. Қизиқтепа туманида ноқулай ҳаво натижасида кўрунувчанлик 100−150 метргача қисқарди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари салқин бўлади

Каспий денгизидан Туркманистон орқали салқин ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши муносабати билан дам олиш кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +25 даражагача, кечаси эса +15 даражагача пасаяди. Шамолнинг тезлиги 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистонда ўқувчиларга берилаётган егулик ичидан таблетка чиққани айтилмоқда. Бу биринчи марта эмас

Элликқалъа туманидаги 5-мактабда ўқувчиларга берилаётган озиқ овқат маҳсулотлари ичидан таблетка чиққанидан норози ота-оналарнинг хабари тармоқларда тарқалди. Ҳолат СЭС назоратига олинди. Аввалроқ, Хўжайли ҳамда Кегейли туманидаги мактаблардан бирида ҳам егулик ичидан турли буюмлар чиққанди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали расмийлаштириш тартиби жорий этилади

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Афғонистонга қўшни давлатлар унинг ҳудудида янги лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканини билдирди

Афғонистонга қўшни давлатлар — Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон — ТИВ раҳбарлари учрашувида томонлар ушбу давлатдаги инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда иштирок этишга тайёр эканлигини билдирди. Учрашувда Афғонистон ТИВ раҳбари ҳам нутқ сўзлади.

Январда сезилган инфляция 19,5 фоизга етиб, расмий инфляция билан фарқ 7,3 фоизни ташкил этди

Марказий банк аҳоли томонидан сезилган инфляция маълумотларини эълон қилишни қайта бошлади. Январь ойида бу кўрсаткич 19,5 фоизгача ўсган, бу пандемияси чўққисига чиққан 2020 йил июль ойидан бери энг юқори кўрсаткич. Аммо унда расмий инфляция билан фарқ камроқ бўлганди.

Айрим қурилиш материаллари импорти 2025 йилгача божхона тўловларидан озод этилди

Президент фармони билан Ўзбекистонга цемент, фанера, қолип ва бошқа қурилиш материалларини олиб кириш 2025 йилгача божхона тўловларидан озод қилинди. Аввалроқ давлат раҳбари ушбу чора уй-жой қурилиши таннархини пасайтиришга қаратилгани ҳақида айтганди.

Ўзбекистонга ҳавони мониторинг қилувчи 6 та автоматик станция келтирилди

Ўзбекистонга 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси келтирилди. Энди ҳавонинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида monitoring.meteo.uz платформасида тақдим этиб борилади.

Жаҳон банки Ўзбекистондаги жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш учун 143 млн доллар ажратди

Жаҳон банки жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш ва «яшил» энергияга инвестицияларни жалб қилиш учун 143 млн доллар кредит ажратди. Шунингдек, ландшафтлар барқарорлигини ошириш ва ўрмонларни қайта тиклаш учун 142 млн доллар тақдим этди.