Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида аҳолини АҚШга ноқонуний равишда жўнатиш бўйича уринишларнинг олди олинди, деб хабар берди департамент матбуот хизмати.

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида фуқаро Д.Х. М.А.ни 16 минг доллар эвазига танишлари ёрдамида АҚШга ишлаш учун юборишини айтиб, олдиндан 3 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Пойтахтнинг Юнусобод туманида эса муқаддам судланган Ф.М. Ж.К.ни юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида 10 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3200 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.