Тошкентдаги Бобур кўчаси таъмирлаш ишлари муносабати билан 20 октябрь куни соат 10:00 дан 25 октябргача халқаро аэропортдан Нукуся кўчаси билан чорраҳагача қисман тўсиб қўйилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Кўчанинг ярми транспорт ҳаракати учун ёпилади. Ҳар икки йўналишда ҳаракатланиш иккинчи ярмида амалга оширилади. Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан халқаро аэропорт олдидаги йўл ўтказгичда автобус ва юк машиналарининг ҳаракатланиши тақиқланган эди.

20 октябрь соат 06:00 дан 22 октябрь 18:00 га қадар Ботир Зокиров кўчасининг Алишер Навоий ва Ислом Каримов шоҳ кўчалари оралиғидаги ярми ҳам ёпилади.

кўчалар вақтинча ёпилади