18−19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида АҚШ ҳукуматининг ушбу мамлакатда ўқишга қизиққан талабалар учун расмий ресурси — EducationUSA`нинг минтақавий форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида АҚШнинг 50 дан ортиқ университети вакиллари иштирокида ўқув ярмаркаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда тадбирда қатнашган «Газета.uz» мухбири.

EducationUSA — АҚШ Давлат департаментининг 175 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда халқаро талабаларга маслаҳат берадиган 430 дан ортиқ марказдан иборат тармоғи. Тармоқ АҚШда аккредитациядан ўтган ўрта мактабдан кейинги таълим муассасаларида ўқиш имкониятлари бўйича маълумотларни тақдим этиш орқали бутун дунё бўйлаб талабаларга АҚШ олий таълимини тарғиб қилади.

EducationUSA`нинг Жанубий ва Марказий Осиё минтақавий форуми Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда, жараён Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

18 октябрь куни минтақавий форумнинг очилиш маросими ўтказилди.

educationusa, ақш олийгоҳлари, ақшда таълим

Унда Бангладеш, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Непал, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан келган маслаҳатчилар АҚШ олий таълим муассасалари расмийлари билан биргаликда талабаларни ўқишга жалб этиш стратегиялари, қабулга оид мавзулар, ўтиладиган фанлар, инклюзив олий таълим ва бошқаларни муҳокама қилди.

educationusa, ақш олийгоҳлари, ақшда таълим

Маросимда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник сўзга чиқди.

«Қўшма Штатлар инглиз тилини ўрганиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда юқори сифатли дарсликлар учун маблағни кўпайтириш орқали бундай саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, биз бутун мамлакат бўйлаб университет ва мактабларни кўпроқ америкалик инглиз тили ўқитувчилари билан таъминладик», — деди элчи.

educationusa, ақш олийгоҳлари, ақшда таълим

19 октябрь куни форум доирасида АҚШда олий таълим мавзусида ярмарка ҳам бўлиб ўтди. Ярмаркага Небраска, Невада, Дрейк, Темпл, Кентуккий, Колорада, Алабама, Калифорния, Сиэтл, Висконсин, Вайоминг, Вашингтон, Мичиган, Индиана, Йель ва бошқа унверситетлардан вакиллар келди.

Ушбу тадбирга 3000 дан ортиқ ёшлар қизиқиш билдириб, рўйхатдан ўтган бўлса, 1194 нафари ташриф буюрди. Элчи Жонатан Хеник талабалар навбатини кўриб, «Ташқаридаги қаторга қараганда, ўзбек талабалари орасида АҚШда ўқишга қизиқиш юқори!» — дея ёзди X (собиқ Twitter) тармоғида.

3 соат давом этган учрашувда ёшлар АҚШдаги олийгоҳларга ариза топшириш жараёни билан танишди, шунингдек, ўзбекистонлик талабалар учун мавжуд ресурслар ҳақида маълумот берилди.

Форум якунида АҚШнинг 10 та университети вакиллари Наманган ва Қаршидаги Америка бурчакларида EducationUSA маслаҳат марказларига ташриф буюриб, АҚШ олий таълим имкониятларига қизиқувчи талабалар билан ҳам учрашади.

Фото

educationusa, ақш олийгоҳлари, ақшда таълим

educationusa, ақш олийгоҳлари, ақшда таълим

educationusa, ақш олийгоҳлари, ақшда таълим

educationusa, ақш олийгоҳлари, ақшда таълим

educationusa, ақш олийгоҳлари, ақшда таълим

educationusa, ақш олийгоҳлари, ақшда таълим

educationusa, ақш олийгоҳлари, ақшда таълим

educationusa, ақш олийгоҳлари, ақшда таълим

Элчихона вакиллари АҚШда ўқиш учун талаба визасини олиш бўйича ёшлар билан суҳбатлашмоқда. Элчихона вакиллари АҚШда ўқиш учун талаба визасини олиш бўйича ёшлар билан суҳбатлашмоқда.