19 октябрь куни Тошкентда InnoWeek.Uz-2023 халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида «Жаҳон банкининг „Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш“ (MUNIS) лойиҳасининг амалга оширилиши: жорий фаолият ва келгуси режалар» панель сессияси бўлиб ўтди.

реклама

Жаҳон банки Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 172-сон қарорига мувофиқ бошланган ҳамда ҳозирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги давом эттираётган MUNIS лойиҳасини молиялаштириш орқали Ўзбекистоннинг инновацион сиёсати кун тартибини қўллаб-қувватламоқда.

MUNIS лойиҳаси тадқиқот ва ишланмаларнинг (R&D) натижадорлиги ва иқтисодий қийматини ошириш, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, технологиялар ва жараёнларни ишлаб чиқиш учун корхона даражасидаги инновацияларни рағбатлантириш мақсадида сиёсий воситалар тўпламини таъминлаш, шунингдек, Халқаро экспертлар кенгаши (ХЭК) ва технологиялар трансфери маркази (ТТМ) каби янги институтларни яратишга йўналтирилган учта асосий компонентдан иборат. Улар:

  1. Илмий-тадқиқот ишларининг сифати ва долзарблигини ошириш, шунингдек, махсус рақобатбардош молиялаштириш дастурлари орқали илмий-тадқиқот институтларини модернизация қилишни қўллаб-қувватлаш.
  2. Инновацияларни биргаликда молиялаштириш, маҳаллий етказиб берувчиларни ривожлантириш дастури ва миллий инфратузилмани модернизация қилиш орқали барқарор инновациялар ва саноат-академик ҳамкорликни рағбатлантириш.
  3. Пилот механизмларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва давлат сиёсатининг асосий воситаларига интеграциялашувини қўллаб-қувватлаш учун техник кўмак дастурларини молиялаштириш.

Бундан ташқари, MUNIS лойиҳаси кўрсатилган тадбирларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун техник ёрдам ва салоҳиятни оширишга қаратилган.

реклама

Ушбу сессиянинг асосий мақсади MUNIS лойиҳасининг амалга оширилишини муҳокама қилишдир. Хусусан, қуйида келтирилган ҳар бир кичик компонент доирасида ишлаб чиқилган ва жорий этилган фан ва инновациялар соҳасини ривожлантириш механизмлари батафсил ёритиб берилди.

Биринчи субкомпонент

1.1-субкомпонент илмий тадқиқот сифатини ошириш дастури (REP) давлат илмий-тадқиқот муассасалари тадқиқот сифатининг халқаро стандартларига эришишга интилиш қобилиятини оширишга қаратилган. Бунга эришиш учун субкомпонент иккита асосий мезонга асосланган замонавий тадқиқотларни молиялаштириш воситаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди — илмий қиймат ва потенциал нуқтаи назардан қатъий сараланганлиги ёки натижаларнинг ижтимоий аҳамиятга эгалиги. REP, шунингдек, ёш тадқиқотчилар учун халқаро ҳамкорлик ва мартаба ривожланишига устувор аҳамият беради.

1.2-субкомпонент илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш дастури (RCP) илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни ривожлантиришга қаратилган. Унинг мақсади янги ва сифатли иш ўринлари ҳамда сотиладиган маҳсулот ва хизматларни яратиш орқали муносиб бенефициарларнинг узоқ муддатли тижорий барқарорлигини рағбатлантириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Иш билан таъминлаш имкониятлари илмий тадқиқотларни тижоратлаштиришда, шунингдек, бутун дунё бўйлаб юқори технологияли маҳсулотларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан боғлиқ бўлади.

1.3-субкомпонент давлат илмий ташкилотларини модернизация қилиш (PRIM) бўлиб, у давлат илмий-тадқиқот институтларини институционал модернизация қилиш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, субкомпонент тадқиқот инфратузилмасини модернизация қилиш учун техник ёрдам кўрсатади.

реклама

Иккинчи субкомпонент

2.1-субкомпонент — инновацион салоҳиятни ривожлантириш дастури (ICP). Субкомпонентнинг мақсади кичик ва ўрта корхоналарга янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларни ишлаб чиқиш, уларнинг ички, минтақавий ва глобал бозорларда кенгайишига имкон беришдир. ICP қуйидагиларни молиялаштиради:

  • етказиб берувчиларни ривожлантириш ташаббуси (SDI) доирасида маҳаллий кичик ва ўрта корхоналар томонидан сифат стандартларини қабул қилиш учун етказиб берувчиларни ривожлантиришга мувофиқлаштириш грантлари;

    миллий сифат инфратузилмасининг (NQI) танланган қисмларини модернизация қилишни қўллаб-қувватлаш учун харид қилиш мумкин бўлган жиҳоз-ускуналар билан мақсадли техник ёрдам, ускуналар сотиб олиш ва тартибга солиш ислоҳотларини амалга ошириш.

  • миллий сифат инфратузилмасининг (НҚИ) танланган қисмларини модернизация қилишни қўллаб-қувватлаш учун харид қилиш мумкин бўлган жиҳоз-ускуналар билан мақсадли техник ёрдам, ускуналар сотиб олиш ва тартибга солиш ислоҳотларини амалга ошириш.

2.2-субкомпонент — илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларига бизнес-инвестиция дастури (BIRD). Субкомпонентнинг мақсади кичик ва ўрта бизнеснинг илмий-тадқиқот ишларига инвестицияларини рағбатлантиришдан иборат. Ушбу субкомпонент тадқиқотни тижоратлаштиришнинг кейинги босқичларини, кичик ва ўрта бизнесдаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини ҳамда билимга асосланган стартапларнинг дастлабки босқичларини қўллаб-қувватлайди. BIRD кичик ва ўрта бизнеснинг қўшма R&D-лойиҳалар, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес ҳамда давлат тадқиқот институтлари ўртасидаги қўшма R&D-лойиҳалар учун мос келадиган грантларни таклиф қилади.

Тадбирда иштирок этиш учун 150 дан ортиқ илмий ва бизнес ҳамжамиятлари вакиллари, халқаро экспертлар, ваколатли давлат органлари ва манфаатдор ташкилотлар ходимлари таклиф этилди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.