Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Нишон туман суди 4 октябрь куни 13 йил давомида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган шахсга нисбатан ҳукм чиқарди, дея хабар берди «Ўзсувтаъминот» матбуот хизмати.

Балхияк қишлоғида яшовчи фуқаро 2010 йилда фермер хўжалиги ташкил қилиб, Толимаржон-Муборак магистраль қувурига ноқонуний уланган ва экинларини ичимлик суви билан суғориб келган.

«Қашқадарё сув таъминоти» корхонаси ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида унинг ноқонуний фаолияти фош этилди. Етказилган зарар 282,7 млн сўмни ташкил этади.

Суд судланувчини айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, 282,7 млн сўм миқдоридаги зарарни қоплаши керак.