Жамият

«Бек барака» бозорида фирибгарликда гумонланган 6 нафар шахс қўлга олинди
11 июн 2021, 11:08

«Бек барака» бозорида фирибгарликда гумонланган 6 нафар шахс қўлга олинди

«Бек барака» бозорида савдо қилувчилардан шу жойда ишлаши учун ҳар ойда 100 доллар миқдорида товон пули талаб қилиб, шу йўл билан савдо қилувчилардан жами 9 млн сўм миқдорда пул олганликда гумонланган 6 нафар шахс қўлга олинди. Улар савдо қилувчиларга талаб бажарилмаган тақдирда савдо растаси фаолиятини чеклаш билан таҳдид қилишган.

Самарқандда террористик гуруҳлар сафига қўшилмоқчи бўлган 14 киши ушланди
11 июн 2021, 10:50

Самарқандда террористик гуруҳлар сафига қўшилмоқчи бўлган 14 киши ушланди

Самарқандда Сурия ва Яқин шарқдаги террористик ташкилотлар жангарилари сафига бориб қўшилишни режалаштирган 14 нафар шахслардан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

USAID миссияси биринчи директори Ўзбекистонга етиб келди
11 июн 2021, 10:30

USAID миссияси биринчи директори Ўзбекистонга етиб келди

Микаэла Мередит ўтган йили очилган АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) нинг Ўзбекистондаги миссияси биринчи директори бўлди.

«Turkish Airlines» Истанбулдан Урганчга илк парвозини амалга оширди
11 июн 2021, 09:50

«Turkish Airlines» Истанбулдан Урганчга илк парвозини амалга оширди

Истанбул — Урганч — Истанбул йўналиши бўйича «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг илк парвози амалга оширилди. Эндиликда парвозлар ҳафтада бир маротаба, жума куни бўлишини режалаштирилган.

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси қизил чироқда тўхтаб турган юк автомобилига урилиши оқибатида вафот этди
11 июн 2021, 09:35

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси қизил чироқда тўхтаб турган юк автомобилига урилиши оқибатида вафот этди

Пойтахтнинг Чилонзор туманида Lacetti автомобили светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган юк машинасига урилди. Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

10 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 июн 2021, 20:30

10 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи, Ўзбекистонга олиб келинган ваксиналар, автобуслар иштирокидаги ЙТҲлар статистикаси, Жасур Умировнинг озод этилиши, 15 млн сўмга ручка харид қилиниши — «Газета.uz»нинг 10 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Халқаро нуфузга лойиқ бўлиши шарт». Мудофаа вазирлиги 30 млнлик ручкалар ҳақида
10 июн 2021, 18:58 7

«Халқаро нуфузга лойиқ бўлиши шарт». Мудофаа вазирлиги 30 млнлик ручкалар ҳақида

Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмлик иккита олтин ручка хариди ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Унда айтилишича, вазирликнинг канцелярия жиҳозларини янгилашга эҳтиёж пайдо бўлган. «Халқаро тадбирларда қўлланиладиган ашёлар халқаро нуфузга лойиқ даражада бўлиши шарт, дея ҳисобланади», дейилади вазирлик хабарида. Бунга қадар, вазирлик вакили англашилмовчилик бўлгани ва вазирлик 15 млн сўмга тилла ручка олишдай дабдабага ўч эмаслигини айтганди.

Жасур Умировнинг жазоси енгиллаштирилиб, озод қилинди
10 июн 2021, 18:08

Жасур Умировнинг жазоси енгиллаштирилиб, озод қилинди

Хонанда Жасур Умировга нисбатан чиқарилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди. У 2 февраль куни вояга етмаган қизни зўрлагани сабаб 5 йилга қамалган эди.

Ўзбекистон Боткенда 400 ва 300 ўринли қишлоқ мактабларини қуради
10 июн 2021, 17:30

Ўзбекистон Боткенда 400 ва 300 ўринли қишлоқ мактабларини қуради

Ўзбекистон кўмаги билан Қирғизистоннинг Боткен ва Лэйлек туманларида 400 ва 300 ўринли мактаблар қурилади. Улар 2021 йилда — янги ўқув йилига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Суд раислари учун 10,1 млрд сўмга Kodiaq ва Malibu автомобиллари харид қилинди
10 июн 2021, 17:20 1

Суд раислари учун 10,1 млрд сўмга Kodiaq ва Malibu автомобиллари харид қилинди

Вилоят судлари раислари учун 26 та Skoda Kodiaq ва 3 та Malibu автомобиллари харид қилинди. Автомобиллар нархи 10,1 млрд сўмга тенг дея баҳоланмоқда. Олий суднинг изоҳлашича, олдинги хизмат автомобилларининг «яроқлилик муддати ўтган, шунингдек улар маънавий ва жисмоний жиҳатдан ҳам эскирган».

Ерга оид президент фармонидан энг муҳим ўзгаришлар
10 июн 2021, 16:14

Ерга оид президент фармонидан энг муҳим ўзгаришлар

Шавкат Мирзиёев ерга бўлган ҳуқуқни бозор активига айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳокимиятлар ерларни тўғридан-тўғри ажратиш, захиралаш, ободонлаштиришга ажратиш ва бошқа ваколатларидан маҳрум этилади. Ерга бўлган ҳуқуқларнинг турлари 6 дан 3 гача қисқартирилади. Ер участкалари хусусий секторга мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат ташкилотларига эса доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади. «Газета.uz» ушбу фармон бўйича барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.

Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга икки дона тилла ручка сотиб олишни режалаштирмоқда
10 июн 2021, 14:17 35

Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга икки дона тилла ручка сотиб олишни режалаштирмоқда

Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга иккита олтиндан ишланган қалам сотиб олишни режалаштирмоқда. Аввал ҳам премиум тоифадаги иш юритиш материаллари сотиб олинган. Бунга мисол қилиб, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги расмий делегацияларни қабул қилиш уйи ва президент администрацияси маъмурий бўлими давлат қароргоҳлари дирекцияси амалга оширган харидларни олиш мумкин.

«Мурод Назаровнинг билдирган фикрлари хақиқий ҳолатга тўғри келмайди» — Tashkent city дирекцияси
10 июн 2021, 14:11

«Мурод Назаровнинг билдирган фикрлари хақиқий ҳолатга тўғри келмайди» — Tashkent city дирекцияси

Мурод Назаровнинг «Tashkent city» ишбилармонлик марказидаги қурилишлар тасдиқдан ўтмагани, ҳаттоки Hilton меҳмонхонаси ҳужжатлари ҳам энди тайёрланаётганини айтган эди. Бунга «Tashkent city» дирекцияси муносабат билдириб, «Мурод Назаровнинг фикрлари хақиқий ҳолатга тўғри келмаслиги ва асоссиз"лигини айтди. Мазкур ҳолатга Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам изоҳ берди.

ОТБ Ўзбекистонда STEM таълимни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратади
10 июн 2021, 12:57

ОТБ Ўзбекистонда STEM таълимни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратади

ОТБ Ўзбекистон мактабларида STEM таълимни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратади. Лойиҳа бўйича дарсликларнинг стандартларини яхшилаш, ўқитувчиларни тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олиш кўзда тутилган.

Тошкентда 5 ойда автобуслар иштирокида 35 та авария содир этилган
10 июн 2021, 12:33

Тошкентда 5 ойда автобуслар иштирокида 35 та авария содир этилган

Ўтган беш ой ичида пойтахт кўчаларида автобуслар иштирокида ҳайдовчилари айби билан 35 та ЙТҲ содир бўлган. Уларнинг 21 таси автобус ичида йўловчиларнинг йиқилиб, жароҳат олиши билан боғлиқ. Авариялардан бири эса фуқаро ўлимига олиб келган.

24 та туман ва шаҳар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади
10 июн 2021, 10:42

24 та туман ва шаҳар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади

Президент фармонига мувофиқ, 24 та туман ва шаҳар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Уларга банк кредитлари бўйича имтиёзлар ҳамда бир қатор компенсациялар тақдим этилади. Қурилиш материаллари саноатидаги лойиҳаларни молиялаштиришга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 200 млн доллар жалб этилади.

Қорақалпоғистонда сув қувурини қазиш пайтида 4 кишини тупроқ босиб қолди. 3 нафари вафот этди
10 июн 2021, 10:19

Қорақалпоғистонда сув қувурини қазиш пайтида 4 кишини тупроқ босиб қолди. 3 нафари вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги чўл қумлик ҳудудида сув қувурини қазиган 4 кишини тупроқ босиб қолди. Улардан 3 нафари вафот этди.

Сурхондарё ҳокимлиги иккита Skoda Kodiaq хариди юзасидан изоҳ берди
9 июн 2021, 20:37

Сурхондарё ҳокимлиги иккита Skoda Kodiaq хариди юзасидан изоҳ берди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги иккита Skoda Kodiaq Ambition автомобилини 347 млн сўмдан харид қилди. Улар вилоят ҳокимининг янги ўринбосари ва маслаҳатчисига хизмат автомобили сифатида, қонунчилик талаблари асосида сотиб олинган, деб тушунтириш берди вилоят маъмурияти.

9 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 июн 2021, 20:30

9 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Реклама баннерларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар, Миллий боғда қурилиши режалаштирилаётган кутубхона, Aдлия вазири иштирокидаги брифинг, Муборак ҳокимининг ишдан олиниши, Тошкентдаги каналларда икки киши чўкиб кетиши — «Газета.uz»нинг 9 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов вафот этди
9 июн 2021, 20:05

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов вафот этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари бош муҳаррири, таниқли журналист Остонов Сафар оламдан ўтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг