Жамият

Тошкент цирки биноси таъмирланади
10 январ 2024, 12:54

Тошкент цирки биноси таъмирланади

Ўзбекистон президенти Тошкент давлат цирки биносини таъмирлаш, шунингдек, қиймати 15 миллиард сўмлик 300 ўринли ўқув биноси қурилиши режалари билан танишди.

Ўзбекистонда сиртдан қамалган Ниетбай Уразбаев Олмаотада вафот этди
10 январ 2024, 12:10

Ўзбекистонда сиртдан қамалган Ниетбай Уразбаев Олмаотада вафот этди

Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили Ниетбай Уразбаев Олмаотада вафот этди. У Нукус воқеалари бўйича Ўзбекистонда сиртдан қамалганди.

Тошкентда «Жигули» ёниб кетди
10 январ 2024, 11:55

Тошкентда «Жигули» ёниб кетди

Шайхонтоҳур туманида «ВАЗ-2107» электр симларида юз берган қисқа туташув оқибатида ёниб кетди. Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳатланмади.

Тошкент ҳавоси бир муддат «носоғлом» даражани кўрсатди
10 январ 2024, 11:46

Тошкент ҳавоси бир муддат «носоғлом» даражани кўрсатди

10 январь куни тонгда Тошкент шаҳрида ҳаво сифати РM 2,5 заррачалари миқдори бўйича «носоғлом» даражани кўрсатди. АҚШ элчихонасида жойлашган ҳаво сифатини аниқловчи датчик эса сешанбадан буён техник жиҳатдан носоз ҳолатда турибди.

Латвияда ўзбекистонлик курьер ресторанларда пианино чалиб машҳур бўлди (видео)
10 январ 2024, 11:35

Латвияда ўзбекистонлик курьер ресторанларда пианино чалиб машҳур бўлди (видео)

Ригада етказиб бериш хизмати курьери, асли мусиқачи бўлган ўзбекистонлик Ҳасан Азларов ресторанларда буюртма кутиш чоғида пианино чаларди. Кимдир унинг ижроси акс этган видеони интернетга жойлагач, мижозлар Ҳасанни таний бошлади, шунингдек, унга иш бўйича янги таклифлар берилмоқда. Видео.

Самарқандда пора олишда айбланган икки нафар солиқчи 5 йилга қамалди
10 январ 2024, 10:13

Самарқандда пора олишда айбланган икки нафар солиқчи 5 йилга қамалди

Самарқандда пора олганликда айбланган икки нафар солиқ инспекцияси ходимига суд ҳукми ўқилди. Улар тадбиркорнинг солиқ ва пеня қарздорлигини камайтириб бермоқчи бўлган. Суд ҳукмига кўра, солиқчилар 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Султонҳовуз ва Сирдарёга саёҳат. Барчага беминнат ризқ улашувчи макон манзаралари
10 январ 2024, 07:30

Султонҳовуз ва Сирдарёга саёҳат. Барчага беминнат ризқ улашувчи макон манзаралари

Таниқли фотограф Ҳусниддин Ато шогирдлари билан тез-тез сафарга чиқади. Устоз 2023 йил ёзида Мадина Аъзам, Мурод Юсуф, Фарангиз Камолова, Камрон Ҳасанов билан бирга Султонҳовуз кўли ва унинг яқинидан оқиб ўтувчи Сирдарёга саёҳат қилганди. Қуйида — саёҳат давомида олинган суратлардан намуналар.

Қамчиқ довонидаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди
10 январ 2024, 05:52

Қамчиқ довонидаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида юк машинаси темир тўсиққа урилиб, ағдарилди ва ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.

9 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
9 январ 2024, 22:40

9 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Чиқиндилар учун электромобиль, Назарбоевнинг Каримов ҳақидаги хотиралари, Аи-95 бензинининг солиштирма нархлари, янги ишга ўтган Иноятов, итларни гўшти учун сўйишга тақиқ қўяётган Корея ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Судьялар олий кенгаши 31 та тайинловни амалга оширди
9 январ 2024, 17:48

Судьялар олий кенгаши 31 та тайинловни амалга оширди

Судьялар олий кенгашининг 2024 йилдаги биринчи йиғилишида 31 нафар судя лавозимга тайинланди.

Chery Ўзбекистондаги 2023 йил натижалари билан бўлишди
9 январ 2024, 17:00

Chery Ўзбекистондаги 2023 йил натижалари билан бўлишди

2023 йилда Chery бренди остида Ўзбекистон бозорида 9832 дан ортиқ автомобил муваффақиятли сотилди. Бренднинг дилерлик марказлари кўпайди, ҳамда мижозлар билан алоқани қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қанча лойиҳалар амалга оширилди.

Ўхшамаган Туркистон конфедерацияси ва Ельцин билан бассейндаги мусобақа. Назарбоев ўз китобида Ўзбекистон ва Каримов ҳақида нималар ёзган?
9 январ 2024, 16:20

Ўхшамаган Туркистон конфедерацияси ва Ельцин билан бассейндаги мусобақа. Назарбоев ўз китобида Ўзбекистон ва Каримов ҳақида нималар ёзган?

Қозоғистонда 2023 йил декабрида мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг мемуарлар китоби нашрдан чиқди. «Газета.uz» маълум маънода шов-шувларга сабаб бўлган китобнинг Ўзбекистон, жумладан, биринчи президент Ислом Каримовга шахсига алоқадор парчаларини ўзбек тилига таржима қилди.

Мубашшир Аҳмадга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда — Истанбулдаги консуллик
9 январ 2024, 15:05

Мубашшир Аҳмадга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда — Истанбулдаги консуллик

Azon Global портали асосчиси Мубашшир Аҳмад депортация марказига жойлаштирилган, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги. Унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Тошкентдаги «Арзон Дорихона»га тегишли лицензия бекор қилинди
9 январ 2024, 14:43

Тошкентдаги «Арзон Дорихона»га тегишли лицензия бекор қилинди

Тошкентдаги «Арзон Дорихона»га берилган лицензия бекор қилинди. Текширувда унга тегишли дорихонада 25 турдаги дори воситаси, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтмагани ва сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ўзбекистонга чиқинди ташийдиган биринчи электромобиль келтирилди
9 январ 2024, 14:31

Ўзбекистонга чиқинди ташийдиган биринчи электромобиль келтирилди

Хитойдан Ўзбекистонга чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган биринчи электромобиль келтирилди. Тор кўчаларда ҳам ҳаракатланадиган ва 3 тоннагача юкни кўтарувчи электротехника воситаси Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади.

Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
9 январ 2024, 14:03

Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқлангани йўқ. Сўнгги маълумотларга кўра, 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 102 киши бедарак йўқолган. 28 минг маҳаллий аҳоли эвакуация марказларида қолмоқда.

Мубашшир Аҳмад Туркияда гумонланувчи сифатида қўлга олинди
9 январ 2024, 12:09

Мубашшир Аҳмад Туркияда гумонланувчи сифатида қўлга олинди

Azon Global портали ўз асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновнинг Туркияда гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди. Унга айни қандай айблов қўйилганига аниқлик киритилмаган.

Маҳаллалар уюшмаси Бандлик вазирлиги ва «Маҳалла» фонди штатларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилмоқда
9 январ 2024, 11:54

Маҳаллалар уюшмаси Бандлик вазирлиги ва «Маҳалла» фонди штатларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилмоқда

Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси 982 та штат бирлигидан иборат бўлади. У Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 662 та ва «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг 320 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

Хоразмда ота 14 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади
9 январ 2024, 11:17

Хоразмда ота 14 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади

Ижтимоий тармоқларда отаси урган боланинг юзи ва бошида кўкариш ҳамда чандиқлар борлиги акс этган видео тарқалди. ИИВ воқеа Урганч шаҳрида бўлганини ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар бошланганини маълум қилди.

«Муаммо яқин келажакда даҳшатли даражага келиши мумкин». Иқлимшунос — Тошкент ҳавосининг ифлосланиши ҳақида
9 январ 2024, 06:21

«Муаммо яқин келажакда даҳшатли даражага келиши мумкин». Иқлимшунос — Тошкент ҳавосининг ифлосланиши ҳақида

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Тошкент ҳавосининг ифлосланиши, иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсири ва чанг бўронларига қарши кураш ҳақида гапирди. «Ҳавонинг ифлосланиши Ўзбекистонда миллионлаб одамлар учун хавф туғдирмоқда ва бу таҳдид геометрик прогрессияда ўсиб боради», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг