Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги қорақалпоқ диаспораси раҳбари Ниетбай Уразбаев 9 январь куни Олмаотадаги касалхонада юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда мамлакатдаги ОАВ хабар берди.

Ниетбай Уразбаев 1969 йилда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида туғилган. У Манғистау вилояти «Аллаяр жоли» қорақалпоқ этник-маданий бирлашмаси раиси бўлган.

Уразбаев 2023 йилнинг 10 май куни Қорақалпоғистон судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2022 йил июлидаги Нукус воқеалари бўйича жиноий ишда айбдор деб топилган ва сиртдан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.