дайжест

Амрилло Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори бўлди

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов 2023 йил кузида қайта ташкил этилган Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори этиб тайинланди.


дайжест

Мубашшир Аҳмад Туркияда гумонланувчи сифатида қўлга олинди

Azon Global портали ўз асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновнинг Туркияда гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди. Унга айни қандай айблов қўйилганига аниқлик киритилмаган.


дайжест

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун 16 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади

Ўзбекистонда март ойидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари учун 16 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади. Бу тадбиркорларга йилига қарийб 350 млрд сўм маблағни тежаш имконини беради.


дайжест

Маҳаллалар уюшмаси Бандлик вазирлиги ва «Маҳалла» фонди штатларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилмоқда

Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси 982 та штат бирлигидан иборат бўлади. У Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 662 та ва «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг 320 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.


дайжест

Президент қонунлар «қоғозда эмас, амалда» бажарилиши муҳимлигини таъкидлади

«Қонунлар қоғозда эмас, балки амалда қатъий бажарилганда», одамлар ҳаётида хотиржамлик ва рўзғорида фаровонлик бўлади, деди президент. «Бу мақсадга тўла эришиш мумкин», деди у прокуратура ходимларига йўллаган табригида.


дайжест

Мубашшир Аҳмадга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда — Истанбулдаги консуллик

Azon Global портали асосчиси Мубашшир Аҳмад депортация марказига жойлаштирилган, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги. Унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.


дайжест

Тошкентдаги «Арзон Дорихона»га тегишли лицензия бекор қилинди

Тошкентдаги «Арзон Дорихона»га берилган лицензия бекор қилинди. Текширувда унга тегишли дорихонада 25 турдаги дори воситаси, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтмагани ва сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган.


дайжест

Таққослаш: Ўзбекистонда ва дунёда Аи-95 бензинининг ўртача нархи

GlobalPetrolPrices портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон Аи-95 бензини арзонлиги бўйича 51-ўринда туради. Шу билан бирга, мамлакатда ушбу маркадаги ёнилғи Туркманистон ва Қозоғистонникидан мос равишда 2,6 ва 2,1 баравар қимматроқ. Мамлакатда бу бензин нархи АҚШ ва Афғонистондаги нархдан ҳам юқори.


дайжест

Ўзбекистонга чиқинди ташийдиган биринчи электромобиль келтирилди

Хитойдан Ўзбекистонга чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган биринчи электромобиль келтирилди. Тор кўчаларда ҳам ҳаракатланадиган ва 3 тоннагача юкни кўтарувчи электротехника воситаси Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади.


дайжест

Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқлангани йўқ. Сўнгги маълумотларга кўра, 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 102 киши бедарак йўқолган. 28 минг маҳаллий аҳоли эвакуация марказларида қолмоқда.


дайжест

Жанубий Корея парламенти итларни ейиш учун кўпайтириш ва сўйишни тақиқлади

Жанубий Корея парламенти озиқ-овқат истеъмоли учун итларни кўпайтириш ва сўйишни тақиқловчи ҳужжатни маъқуллади. Қоидабузарларга нисбатан қамоқ ва жарима жазоси бор. Тақиқнинг киритилиши мамлакат президентининг сайловолди ваъдаларидан бири саналади.


дайжест

Судьялар олий кенгаши 31 та тайинловни амалга оширди

Судьялар олий кенгашининг 2024 йилдаги биринчи йиғилишида 31 нафар судя лавозимга тайинланди.


дайжест

Алишер Шадмановнинг бетоблиги сабабли ССВ раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозими Даврон Султоновга юклатилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқди. Унинг вазифасини вақтинчалик Президент администрацияси вакили Даврон Султанов бажаради.


дайжест

Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди

«Ўзметкомбинат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Ўхшамаган Туркистон конфедерацияси ва Ельцин билан бассейндаги мусобақа. Назарбоев ўз китобида Ўзбекистон ва Каримов ҳақида нималар ёзган?

Қозоғистонда 2023 йил декабрида мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг мемуарлар китоби нашрдан чиқди. «Газета.uz» маълум маънода шов-шувларга сабаб бўлган китобнинг Ўзбекистон, жумладан, биринчи президент Ислом Каримовга шахсига алоқадор парчаларини ўзбек тилига таржима қилди.