ADM Global компанияси Ўзбекистон бозорида сотувни муваффақиятли ривожлантириб, потенциал харидорларнинг талаб ва манфаатларига жавоб берадиган автомобиллар ишлаб чиқармоқда. Муваффақият асоси бизнес жараёнларини такомиллаштириш, инновациялар ва технологияларни қўллаш, шунингдек, мижозларнинг хоҳиш-истаклари ва бозор шароитларини ўрганиш натижаларига жиддий эътибор қаратишни ўз ичига олган, хамда компаниянинг ривожланиш стратегиясида белгилаб қўйилган.

chery, реклама

ADM Global компанияси ва Chery бренди Ўзбекистонда 2022 йил октябрь ойидан автомобиль сотишни бошлади. Кроссовернинг учта модели тақдим этилди:

  • беш ўриндиқли Tiggo 7 Pro;
  • етти ўринли Tiggo 8 Pro ва Tiggo 8 Pro Max.

Ушбу автомобилларнинг ўзига хос хусусияти уларнинг эргономик бошқарув тизими, хавфсизлиги, қулайлиги, технологияси ва услубидир. Бу йўналишдаги сўнгги муҳим қадам 2023 йил июнь ойида C-сегмент седани Arrizo 6 Pro тақдимоти бўлди. Ушбу модель муваффақиятли Tiggo 7 Pro, Tiggo 8 Pro ва Tiggo 8 Pro Max кроссоверларини тўлдириб, ўзбек автомобиль ихлосмандлари орасида машҳурликка эришди.

ADM Global компанияси ажойиб ютуғи 2023 йилда 9282 дан ортиқ Chery автомобиллари сотилгани бўлиб, бу 2022 йилга нисбатан 29 баробар кўпдир. Tiggo 7 Pro кроссовери бренднинг бестселлерига айланди ва 2023 йилнинг ноябри 1328 та автомобиль сотиш натижалари билан энг муваффақиятли ой сифатида, 19 декабрь эса 88 та автомобиль сотилгани билан энг кўп сотилган кун сифатида тарихга муҳрланди.

chery, реклама

Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида Тошкент 3919 та автомобиль сотуви билан етакчилик қилмоқда, ундан кейинги ўринларда Самарқанд — 1242 та ва Бухоро — 1019 та.

chery, реклама

Chery дилерлик тармоғи фаол равишда кенгаймоқда. 2023 йилда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида янги марказлар очилди:

  • Андижон;
  • Бухоро;
  • Денов;
  • Қамаши;
  • Қарши;
  • Наманган;
  • Навоий;
  • Самарқанд;
  • Урганч;
  • Фарғона.

Ўзбекистонда Chery Sergeli, Chery Sampi, Chery Rohat ва Chery Mega Oil дилерлик марказлари муваффақиятли фаолият юритмоқда. 2024 йилга мўлжалланган режалар бутун мамлакат бўйлаб бренд мавқеини мустаҳкамлаш учун янги марказлар очишни ўз ичига олади.

ADM Global компанияси ва Chery брендининг Ўзбекистондаги муваффақияти фақат савдо ҳажмлари билан чекланмайди. Бренд фаол равишда ижобий имидж яратади ва With Chery With Love лойиҳаси орқали мижозлар билан мулоқот қилади. Лойиҳа мижозлар билан муносабатларни мустаҳкамловчи ва янги автомобиль ишқибозларини жалб қилувчи турли тадбирларни ўз ичига олади.

Ўзбекистонлик Chery автомобилларининг содиқ эгалари Хитойда бўлиб ўтган Chery Owner Summit 2023 автомобил эгаларининг халқаро конференциясида иштирок этишди. Ўзбекистондан олти нафар иштирокчи қатнашиб, улар бренд автомобиллари сотиладиган 40 дан ортиқ давлатнинг автомобил эгалари билан тажриба алмашиш учун ноёб имкониятга эга бўлдилар. Шунингдек, улар янги автомобил моделлари тушунчалари билан танишиш ва заводда Chery моделларини йиғиш жараёнини кузатиш имконига эга бўлдилар.

chery, реклама

2023 йилда ADM Global компанияси ва Chery бренди With Chery With Love лойиҳаси доирасида тўққизта йирик тадбир ўтказди, унда жами 2000 га яқин мижоз иштирок этди. 2023 йилнинг сўнгги воқеаси Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги автомобил эгаларини бирлаштирган Тошкентдан Самарқандгача Chery автомобилларида саёҳат бўлди. Саёҳатда Chery брендининг барча русумидаги автомобиллари иштирок этди.

chery, реклама

Жамиятни шакллантириш ва истеъмолчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ADM Global компанияси ва Chery брендининг Ўзбекистон автомобиль бозоридаги муваффақиятининг асосий омилидир. Ижтимоий тармоқларда 131 мингдан ортиқ обуначига эга Chery Uzbekistan кузатувчилар билан умумий тил топадиган ва нафақат сифатли автомобиллар, балки ноёб ҳайдовчилик тажрибасини тақдим этувчи бренд сифатида ривожланишда давом этмоқда.

ADM Global Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланади. Chery автомобиллари Жиззах вилоятидаги ADM Jizzakh заводида йиғилади. ADM Jizzakh заводининг қурилиши 2020 йилда бошланган ва расмий очилиши 2021 йил баҳорида бўлиб ўтган. Ўша йилнинг охирида кичик қисмларни йиғиш (CКD) технологиясидан фойдаланган ҳолда енгил автомобиллар ишлаб чиқарадиган янги завод қурилиши бошланди. Chery автомобиллари катта тугунли йиғиш (SКD) ёрдамида йиғилади.

chery, реклама

2023 йил 20 октябрда 10000-чи Chery автомобилининг тантанали ишлаб чиқарилиши бўлиб ўтди.

chery, реклама

ADM Global дистрибюцияси доирасида Ўзбекистонда 14 та расмий Chery дилерлик марказлари, жумладан, Тошкентда тўртта ва вилоятларда 10 та расмий дилер марказлари ҳафтасига етти кун давомида хизмат кўрсатади.

Телефон: (+998) 71−276−55−55.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook: fb.com/CheryUzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram-бот: t.me/cheryuzbekistanbot
YouTube: cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.