Жамият

Ҳафта бошида қор ва ёмғир ёғади, чоршанбадан ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда
15 январ 2024, 11:30

Ҳафта бошида қор ва ёмғир ёғади, чоршанбадан ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда

Душанба ва сешанба кунлари ҳаво совиб, ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли жойларида қор кўчиши хавфи бор. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кундузи +8…+13 даража илиққача юқорилайди.

Жиззахда электр таъминоти корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
15 январ 2024, 10:38

Жиззахда электр таъминоти корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди

Бахмал туманида электр таъминоти корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. У ҳамкасби билан носоз жойни аниқлаш мақсадида текширув олиб бораётган бўлган.

«Бир марталик эмас, узоқ муддатли ечимлар керак». Фаоллар тоза ҳаво сўраб флешмоб уюштирди (фото)
14 январ 2024, 22:09

«Бир марталик эмас, узоқ муддатли ечимлар керак». Фаоллар тоза ҳаво сўраб флешмоб уюштирди (фото)

Фаоллар ва блогерлар Тошкент марказида аҳоли ва ҳукумат эътиборини экологик муаммолар, хусусан, ҳаво сифати ёмонлигига қаратиш учун #tozahavokerak ҳештеги остида флешмоб ўтказди. Улар расмийлардан бир марталик эмас, балки узоқ муддатли ва кенг қамровли ечимларни кутаётганини билдирди. Фото.

Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди
14 январ 2024, 17:57

Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди

Самарқанд вилоятидаги «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, зарар миқдори 120,7 млн сўмни ташкил этмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қозоғистонда носоз автобусда қолиб кетган 55 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди
14 январ 2024, 13:29

Қозоғистонда носоз автобусда қолиб кетган 55 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 55 нафар Ўзбекистон фуқароси носоз автобусдан эвакуация қилинди. Улар Тошкентдан Қозон (Россия) томонга ҳаракатланаётган бўлган.

«Тошкентда яшаб бўлмай қоляпти». Одамлар пойтахт ҳавоси ҳақида нима дейди?
14 январ 2024, 12:41

«Тошкентда яшаб бўлмай қоляпти». Одамлар пойтахт ҳавоси ҳақида нима дейди?

Пойтахт ҳавоси сифати ҳақида сўнгги кунларда кўп гапирилмоқда. ОАВдаги чиқишлардан сўнг расмийлар ҳам бу бўйича баёнотлар бера бошлади. Хўш, ҳудудда яшаётганлар ўзлари нафас олаётган ҳаво хусусида қандай фикрда? «Газета.uz»нинг бу галги сўровномаси шу ҳақда.

Конституциявий суд судьялари энди қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йилга сайланади
13 январ 2024, 16:17

Конституциявий суд судьялари энди қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йилга сайланади

Конституциявий суди тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).

Нима тайёрлаймиз: Шўрвалар
13 январ 2024, 16:00

Нима тайёрлаймиз: Шўрвалар

Маккажўхорили товуқ шўрва, «Харчо», фрикаделкали туркча шўрва, қайнатма шўрва, ясмиқли туркча крем-шўрва ва бошқалар — Zira.uz турли хил суюқ таомлар рўйхатини тақдим этади.

Asaxiy Books нашриёти томонидан банк-молия соҳаси учун муҳим китоб ўзбек тилида нашр қилинди
13 январ 2024, 15:00

Asaxiy Books нашриёти томонидан банк-молия соҳаси учун муҳим китоб ўзбек тилида нашр қилинди

«Банк 4.0. Доим сиз билан — ҳозир ва шу ерда» китоби молия соҳаси учун Asaxiy Books нашриёти томонидан ўзбек тилига таржима қилинди ва нашр этилди. Китобда яқин келажакда кутилаётган молиявий манзара қандай эканини Бретт Кинг аниқ ва асосли тасвирлаган.

Тошкент халқаро аэропортида 1,8 млрд сўмлик олмосларни олиб киришга уринганлар тўхтатилди
13 январ 2024, 13:38

Тошкент халқаро аэропортида 1,8 млрд сўмлик олмосларни олиб киришга уринганлар тўхтатилди

Божхоначилар Тошкент халқаро аэропортида 1,8 млрд сўмлик олмосларни олиб киришга уринган ҳиндистонлик шахсларни тўхтатиб қолди.

Тадбиркорларга электротехника саноатидаги инвестиция лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар берилади
13 январ 2024, 13:03

Тадбиркорларга электротехника саноатидаги инвестиция лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар берилади

Президент қарори билан электротехника саноатида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2024−2026 йилларда тижорат банкларига, уларнинг буюртмасига асосан 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.

Нима тайёрлаймиз: Тефтеллар ва фрикаделькали таомлар
13 январ 2024, 11:54

Нима тайёрлаймиз: Тефтеллар ва фрикаделькали таомлар

Zira.uz бу гал тефтеллар ва фрикаделькали таомларни севувчилар учун рецепт тайёрлади. Ундан пишлоқли тефтеллар, Осиёча лапшали фрикаделькалар, фрикаделькали тоблатма, помидорли қайлада пиширилган фрикаделька ва бошқалар ўрин олган.

Тошкентдаги кафеда содир бўлган ёнғинда 3 киши жароҳат олди
13 январ 2024, 11:34 1

Тошкентдаги кафеда содир бўлган ёнғинда 3 киши жароҳат олди

Миробод туманида жойлашган кафеда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Ёнғин сабаб кафенинг 150−200 кв. метр майдонида том ва шифт қисми зарарланди.

USAID Тошкентдаги «Энергия» МДМга 1,4 млн долларлик асбоб-ускуналар топширди
13 январ 2024, 10:50

USAID Тошкентдаги «Энергия» МДМга 1,4 млн долларлик асбоб-ускуналар топширди

USAID «Энергия» мувофиқлаштириш ва диспетчерлик марказига энергетика секторини бошқариш бўйича 1,4 млн долларлик асбоб-ускуналар ва дастурий таъминот топширди. Мазкур технологиялар марказ диспетчерларига минтақадаги энергия режимини сақлаш учун долзарб маълумотларни намойиш қилиш имконини беради.

Ўзбекистонда энди бегона шахсларни уйдан рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилиги талаб этилмайди
13 январ 2024, 10:42

Ўзбекистонда энди бегона шахсларни уйдан рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилиги талаб этилмайди

Ҳукумат қарори билан бегона шахсларни уй доимий рўйхатидан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш бекор қилинди. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланди.

Тошкентда Matiz ёниб кетди
13 январ 2024, 09:37

Тошкентда Matiz ёниб кетди

Юнусобод туманида Matiz бутунлай ёниб кетди. Ёнғин келиб чиқишига қисқа туташув сабаб бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчилардан автомобилнинг техник созлигига эътиборли бўлишни сўради.

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Урганчга олиб келинди
13 январ 2024, 09:21

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Урганчга олиб келинди

Россиянинг Пенза вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси жасадлари махсус рейс билан Урганчга олиб келинди. Барча вафот этганлар Хоразм вилоятидан бўлган.

12 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
12 январ 2024, 22:54

12 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ҳаво сифатини яхшилаш бўйича таклифлар берган Экология вазирлиги, электротехника жиҳозлари учун узайтирилаётган имтиёзлар, ёшларни ватанпарвар қилиб тарбиялаш тизимини яхшилашни айтган президент, тадбиркорлар учун бекор қилинаётган лицензиялар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистонда қидирувда бўлган яна икки аёл Туркияда қўлга олинди
12 январ 2024, 19:46

Ўзбекистонда қидирувда бўлган яна икки аёл Туркияда қўлга олинди

Истанбулда 2017 ва 2018 йиллардан буён одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бир неча кун аввал «Мадам Клод» номи билан танилган яна бир ўзбекистонлик аёл қўлга олингани хабар қилинган эди.

Дам олиш кунлари баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади
12 январ 2024, 19:04

Дам олиш кунлари баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади

Шанба куни Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаси, якшанба куни эса антициклон кириб келиши бошланади. Дам олиш кунлари баъзи жойларда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +10…+15 даража бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг