Тошкент халқаро аэропортида 1,8 миллиард сўмлик олмосларни олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди, дея хабар қилди Божхона қўмитаси.

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортида Деҳлидан учиб келган йўловчининг пальтоси чўнтагидан 281 карат ҳажмдаги олмос қимматбаҳо тошлари топилган.

Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан фош қилинган мазкур ҳолатда йўловчи божхона назоратига тақдим этмаган олмосларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 873 млн сўмдан ошмоқда.

божхона, олмос

Ҳиндистондан учиб келган яна бир йўловчининг багажини кўздан кечириш давомида ушбу хорижий фуқаро ҳам 57 дона турли ўлчамдаги олмос тошларини яширинча олиб киришга урингани фош бўлди.

Божхона назоратига тақдим қилинмаган қимматбаҳо тошларнинг қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 942 млн сўмдан ошмоқда.