Moven компания асосчиси ва Breaking banks радио бошловчиси Бретт Кингнинг «Банк 4.0. Доим сиз билан — ҳозир ва шу ерда» асари Asaxiy Books нашриёти томонидан ўзбек тилига таржима ва нашр қилинди. Сўнгги ўн йилликда банк соҳасида улкан ўзгаришлар рўй берганини бугун Ўзбекистоннинг исталган ҳудудидаги инсонлар сезмоқда.

Эндиликда нақд пулдан кўра пластик карталарга эҳтиёж юқори. Солиқлардан тортиб исталган тўловларни инсонлар уйларидан чиқмай ҳал қилишяпти. Бироқ пластик карталар даври ҳам ўтганини сезилмоқда.

Ҳали ҳануз тўлов тизимлар ва банк соҳасида инқилобий ўзгаришлар давом этмоқда. Келажакда, эҳтимол, телефонлардаги иловаларга ҳам ҳожат қолмас ва бу тахминлар шунчаки хаёл эмас, яқин келажакда кутилаётган молиявий манзара эканлигини Бретт Кинг аниқ ва асосли тасвирлайди. FinTech стартаплари, мобил банкинг ва блокчейн каби жорий тенденцияларни таҳлил қилиб, улар ушбу рақамли банк инқилобига қандай йўл очаётганини кўрсатган.

Халқ банки бошқаруви раиси Шуҳрат Атабоев кириш сўзида ҳам улкан молиявий инқилоблар остонасида эканини эътироф этиб, асарни кенг китобхонлар оммасига тавсия қилади.

«Банк 4.0» китобини ўқиш орқали қуйидаги долзарб масалалар ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлишингиз мумкин:

  • иқтисодий рақобатда ютқизмаслик учун молиявий эврилишлар моҳиятини англаш;
  • келажакдаги сунъий интеллектли банкларингиз ва рақамли валюталар;
  • кун сайин оммалашаётган биткоин ва криптовалюталар аҳамияти;
  • постмиллениал авлод истаклари ҳамда янги брокерлар фаолияти;
  • ҳақиқий вақт режимида биометрик транзакциялар;
  • ҳар жойда ҳозир-у нозир банкингнинг яшаб қолиш сирлари.

Санаб ўтилган масалалар ва бошқа долзарб молиявий билимларни Бретт Кинг атрофлича ёритиб беради. Китоб нафақат молия-иқтисод соҳасида фаолият юритувчиларга, балки барча инсонларга мўлжалланган бўлиб, рақамли дунёнинг молиявий салоҳиятини етарли мисоллар орқали тушунтириб беради.

Бу китоб мутолааси билан сунъий интеллект ва технология молиявий тизимларни қайта белгилайдиган дунёда пул, эгалик ва шахсиятни қайта кўриб чиқишга тайёр бўлинг. «Банк 4.0» китоби замонавий технологиялар, пул бошқаруви ва келажакка қизиққан барчага тавсия этилади.

Китоб «Халқ банки» билан ҳамкорликда нашр қилинган бўлиб, банк кўмаги жамият учун яна бир фойдали китоб чиқишида муҳим рол ўйнади. Китоб ўрганиш борасида амалда иш берувчи маслаҳатлари билан ўзбек китобхонларига фойдали қўлланма бўлади деб айтиш мумкин. Китобни тайёрлашда таржимон, муҳаррирлар, мусаҳҳиҳлардан иборат мутахассислар жамоаси ишлаган. Матн саккиз босқичли сифат назоратидан ўтган.

«Банк 4.0» китоби ҳозирда интернет-дўкони орқали сотилмоқда ва Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига етказиб бериш имкони мавжуд.

Ҳавола орқали буюртма бериш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.