дайжест

Тошкентда ҳавони нималар ифлослантиради ва уни қандай яхшилаш керак? Экология вазирлиги баёноти

Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг асосий омиллари сифатида ИЭСларда кўмир ва мазутдан фойдаланиш, қурилишлар ва дарахтларни кесиш кўпайгани, сифатсиз ёнилғида юрувчи транспортлардан чиқаётган ташламалар ортгани кабиларни санади. Ҳавони яхшилаш бўйича таклифларини билдирди.


дайжест

Жанубий Африка Исроилга қарши геноцид даъвоси билан чиқди, БМТ суди ишни кўриб чиқишни бошлади

БМТнинг Гаагадаги суди Ғазо аҳолиси геноциди учун ЖАРнинг Исроилга қарши берган даъвоси бўйича суд ишини бошлади. Жанубий Африка Исроилнинг ҲАМАС ҳужумидан кейин қилган ҳаракатларини «ҳаддан ошиш» ва «геноцид» эканини таъкидламоқда. Исроил расмийлари бу айбловларни «қонли туҳмат» деб атади.


дайжест

Ўзбекистонда электротехника жиҳозлари ишлаб чиқарувчиларнинг имтиёзлари 2027 йилгача узайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга бериладиган имтиёзлар 2027 йилгача узайтирилиши мумкин. Уларга экспортда валюта курсини хедж қилиш хизматларидан фойдаланиш харажатларини қоплаб бериш ва хом ашёни импорт қилишда транспорт харажатларини компенсациялаш режа қилинмоқда.


дайжест

Ички ишлар вазири ўринбосари Яхёжон Абдулхаков лавозимидан бўшатилди

Ички ишлар вазири ўринбосари, Тергов департаменти раҳбари Яхёжон Абдулхаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.


дайжест

2024 йил мартидан бошлаб тадбиркорлар учун бекор қилинадиган лицензиялар ва рухсатномалар — рўйхат

Президент фармони билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб 22 турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бекор қилинади. 7 та турдаги рухсатномалар тўлиқ бекор қилинади, яна 12 таси бирлаштириш йўли билан бекор қилинади, 3 таси эса хабар бериш тартиби билан алмаштирилади. Тўлиқ рўйхат.


дайжест

Ўзбекистонда Қозоғистоннинг Евросиё банки шуъба корхонаси рўйхатдан ўтди

Ўзбекистонда Қозоғистоннинг Евросиё банки шуъба корхонаси рўйхатга олинди. Банк Ибрагимовлар оиласи, тадбиркорлар Александр Машкевич ва Фаттоҳ Шодиевлар бошчилигидаги «Евросиё молия компанияси» гуруҳи таркибига киради.


дайжест

«Яшил энергия» қуввати 2023 йилда дунё бўйлаб 50 фоизга ошди

2023 йил охирида «яшил энергия»нинг глобал қуввати 2022 йилга нисбатан 50 фоизга ошди. Бу ўсиш сўнгги 20 йил ичида рекорд кўрсаткичга айланди. Мутахассисларнинг фикрича, 2028 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари жаҳон электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 42 фоиздан ортиғини ташкил қилади.


дайжест

Аи-80 бензини, кўмир, мазутни тақиқлаш ва қурилишга мораторий. Тошкент ҳавосини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари таклиф этилди

Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳавони муҳофаза қилиш чораларини таклиф қилди. ИЭСларда мазут ва кўмирдан фойдаланишни, Аи-80 русумли бензинни тақиқлаш, юк машиналарининг тиғиз вақтларда ҳаракатланишини чеклаш ва марказий кўчаларда машиналардан холи ҳудудлар ташкил этиш шулар жумласидан.


дайжест

Тошкентдан Истанбулга учган самолёт бортида фуқаро вафот этди

Тошкентдан Истанбулга учган Uzbekistan Airways самолётида фуқаро вафот этди. Парвоз чоғида сурункали касалликка чалинган йўловчи юрак хуружини бошдан кечирган. Туркиядаги элчихона марҳумнинг жасади Ўзбекистонга жўнатилганини билдирди.


дайжест

«Бизнесга лицензиясиз кириш». Ўзбекистонда тадбиркорлар учун махсус режим синовдан ўтказилади

Ўзбекистонда «Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режими бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади. Бу йил охиригача рентген ускуналаридан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятга тааллуқли бўлади.


дайжест

Дам олиш кунлари баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади

Шанба куни Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаси, якшанба куни эса антициклон кириб келиши бошланади. Дам олиш кунлари баъзи жойларда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +10…+15 даража бўлади.


дайжест

Ўзбекистонда қидирувда бўлган яна икки аёл Туркияда қўлга олинди

Истанбулда 2017 ва 2018 йиллардан буён одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бир неча кун аввал «Мадам Клод» номи билан танилган яна бир ўзбекистонлик аёл қўлга олингани хабар қилинган эди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (13−14 январь)

6 та кинопремьера, «Мен ғолиб» югуриш мусобақаси, ўзбек тилига бағишланган кўргазма, спектакллар, ҳаваскорлар ўртасидаги шахмат турнири, «Саҳна» стендап клубдаги юмористик тадбирлар, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Ўзбекистон Қозоғистондан кўмир импортини 1,8 баробар, Қирғизистондан эса 2 баробар оширди

2023 йил якунларига кўра, Қозоғистондан Ўзбекистонга кўмир импорти 1,4 млн тоннага ошиб, 3,1 млн тоннага (+82,3 фоиз) етган. Қирғизистон кўмири эса 10 ойда икки баробар кўпайган — деярли 900 минг тоннагача. Январь-ноябрь ойларидаги етказиб бериш ҳажми қиймат жиҳатдан 189,2 млн долларга баҳоланмоқда.


дайжест

Президент ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини такомиллаштириш, армияни ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий-маъмурий сектор ва мудофаа саноати фаолиятини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Офис ходимларига хос касалликлардан қандай ҳимояланиш мумкин?

Асосий вақти компьютер қаршисида ўтадиган офис ходимларининг катта қисми камҳаракат, уларга жисмоний фаоллик етишмайди. Камҳаракатлилик эса аксарият хасталиклар боши. Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Республика травматология маркази раҳбари бу борадаги осон тавсиялар билан ўртоқлашди.