Жамият

Ички ишлар вазири ўринбосари Яхёжон Абдулхаков лавозимидан бўшатилди
12 январ 2024, 17:15

Ички ишлар вазири ўринбосари Яхёжон Абдулхаков лавозимидан бўшатилди

Ички ишлар вазири ўринбосари, Тергов департаменти раҳбари Яхёжон Абдулхаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Тошкентдан Истанбулга учган самолёт бортида фуқаро вафот этди
12 январ 2024, 17:09

Тошкентдан Истанбулга учган самолёт бортида фуқаро вафот этди

Тошкентдан Истанбулга учган Uzbekistan Airways самолётида фуқаро вафот этди. Парвоз чоғида сурункали касалликка чалинган йўловчи юрак хуружини бошдан кечирган. Туркиядаги элчихона марҳумнинг жасади Ўзбекистонга жўнатилганини билдирди.

Аи-80 бензини, кўмир, мазутни тақиқлаш ва қурилишга мораторий. Тошкент ҳавосини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари таклиф этилди
12 январ 2024, 14:50

Аи-80 бензини, кўмир, мазутни тақиқлаш ва қурилишга мораторий. Тошкент ҳавосини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари таклиф этилди

Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳавони муҳофаза қилиш чораларини таклиф қилди. ИЭСларда мазут ва кўмирдан фойдаланишни, Аи-80 русумли бензинни тақиқлаш, юк машиналарининг тиғиз вақтларда ҳаракатланишини чеклаш ва марказий кўчаларда машиналардан холи ҳудудлар ташкил этиш шулар жумласидан.

Тошкентда ҳавони нималар ифлослантиради ва уни қандай яхшилаш керак? Экология вазирлиги баёноти
12 январ 2024, 14:46

Тошкентда ҳавони нималар ифлослантиради ва уни қандай яхшилаш керак? Экология вазирлиги баёноти

Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг асосий омиллари сифатида ИЭСларда кўмир ва мазутдан фойдаланиш, қурилишлар ва дарахтларни кесиш кўпайгани, сифатсиз ёнилғида юрувчи транспортлардан чиқаётган ташламалар ортгани кабиларни санади. Ҳавони яхшилаш бўйича таклифларини билдирди.

Тошкентда яширин нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди
12 январ 2024, 12:20

Тошкентда яширин нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди

ДХХ Шайхонтоҳур туманида «логистика билан шуғулланувчи» уйда нарколаборатория ташкил этган икки шахсни ушлади. 26 килога яқин мефедрон, 400 килодан ортиқ кимёвий моддалар ҳамда асбоб-ускуналар расмийлаштириб олинди. Наркотик моддаларнинг қора бозордаги қиймати 900 минг долларга тенглиги айтилмоқда.

Офис ходимларига хос касалликлардан қандай ҳимояланиш мумкин?
12 январ 2024, 12:17 1

Офис ходимларига хос касалликлардан қандай ҳимояланиш мумкин?

Асосий вақти компьютер қаршисида ўтадиган офис ходимларининг катта қисми камҳаракат, уларга жисмоний фаоллик етишмайди. Камҳаракатлилик эса аксарият хасталиклар боши. Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Республика травматология маркази раҳбари бу борадаги осон тавсиялар билан ўртоқлашди.

Сирдарёда 62,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган «заправка» аниқланди
12 январ 2024, 09:44

Сирдарёда 62,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган «заправка» аниқланди

Боёвут туманидаги метан «заправка»лардан бири 62,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

11 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
11 январ 2024, 23:05

11 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ички ишлар ходимлари тасвирини обрўсизлантириш мақсадида тарқатганлик учун жазо, Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар, тақиқланган саҳифаларнинг янги рўйхати, Даулетмурат Тажимуратов билан учрашган омбудсман ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жабрланган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади — ФВВ
11 январ 2024, 21:53

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жабрланган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади — ФВВ

Президент Россиянинг Пенза вилоятида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадини, шунингдек, жабрланган икки нафар фуқарони Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида ватанга қайтариш бўйича топшириқ берди.

Telegram`да аёлларнинг интим суратларини тарқатган бир гуруҳ шахсларга нисбатан ҳукм ўқилди
11 январ 2024, 21:19

Telegram`да аёлларнинг интим суратларини тарқатган бир гуруҳ шахсларга нисбатан ҳукм ўқилди

Суд Telegram`даги пулли каналларда аёлларнинг интим суратларини тарқатган бир гуруҳ шахсларни 3 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд иши бўйича 62 киши, жумладан, 55 нафар аёл жабрланувчи ва даъвогар бўлган.

Президент Тошкент вилоятидаги мудофаа саноати кластери фаолияти билан танишди
11 январ 2024, 20:32

Президент Тошкент вилоятидаги мудофаа саноати кластери фаолияти билан танишди

Тошкент вилоятида Мудофаа саноати агентлигининг ишлаб чиқариш кластери ташкил этилди. Унинг бир-бирига боғланган устахоналари ҳарбий техника, радиолокация қурилмалари, ўқотар ва артиллерия қуролларини таъмирлаш ва модернизация қилиш билан шуғулланади. Объектга президент ташриф буюрди.

Тошкентда машинани 170 км/соатдан ошириб ҳайдаган 17 ёшли йигитнинг онаси жаримага тортилди
11 январ 2024, 20:02

Тошкентда машинани 170 км/соатдан ошириб ҳайдаган 17 ёшли йигитнинг онаси жаримага тортилди

Тармоқларда вояга етмаган йигит дадаси ИИВда ишлашини айтиб, бир неча машинани 170 км/соат тезликдан ошириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. ЙҲХХ йигитнинг онаси бола тарбиялашда мажбуриятларни бажармаслик моддаси бўйича 1,7 млн сўм жаримага тортилганини маълум қилди.

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари тасвирларини интернетда тарқатиш бўйича янги нормага изоҳ берди
11 январ 2024, 16:59

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари тасвирларини интернетда тарқатиш бўйича янги нормага изоҳ берди

Сенат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жазолаш ҳақидаги нормага изоҳ бериб, бундай ҳаракатларни тақиқлаш ва жазолаш Британия, Германия ва Франция каби мамлакатлар қонунчилигида мавжудлигини таъкидлади.

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани айтилмоқда
11 январ 2024, 16:21

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани айтилмоқда

Россиянинг Пенза вилоятида Ўзбекистон фуқаролари кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашди. Ҳайдовчи билан бирга етти киши ҳалок бўлди.

Журналист Айжамал Жолдасбаева вафот этди
11 январ 2024, 15:57

Журналист Айжамал Жолдасбаева вафот этди

Журналист, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди. Яқинлари унда ҳомиладорлик даври оғир кечганини айтмоқда. У 2014 йилда Зулфия мукофоти билан тақдирланган.

Ўзбекистонда 11 ойда 2080 нафар инсон ЙТҲ оқибатида вафот этди
11 январ 2024, 15:17

Ўзбекистонда 11 ойда 2080 нафар инсон ЙТҲ оқибатида вафот этди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида 8693 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 2080 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8055 киши жароҳатланган. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида жами 665 нафар киши ЙТҲ сабаб вафот этган. Сенат қўмитаси ЙТҲларга асосан фуқаролар сабабчи эканини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида зилзила сезилди
11 январ 2024, 14:36

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида зилзила сезилди

Пайшанба куни соат 14:20 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди.

Омбудсман Навоийдаги колонияда Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди
11 январ 2024, 14:13

Омбудсман Навоийдаги колонияда Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

Омбудсман Навоийдаги 11-колонияда Нукус воқеалари бўйича қамалган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди. Колония раҳбарияти унга алоҳида имтиёз ёки чекловлар берилмагани ва белгиланган тартибда жазо ўтаётганини, Тажимуратов эса қийноқ ёки тазйиқ ўтказиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини билдирди.

Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифаларнинг янги рўйхати эълон қилинди
11 январ 2024, 12:53 1

Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифаларнинг янги рўйхати эълон қилинди

Дин ишлари бўйича қўмита экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган Telegram, YouTube каналлар, Facebook, Instagram, TikTok саҳифалар ва сайтлар рўйхатини янгилади.

Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млд доллар инвестиция жалб этиш мўлжалланмоқда
11 январ 2024, 11:42

Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млд доллар инвестиция жалб этиш мўлжалланмоқда

Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млрд доллар инвестиция жалб этилиши мўлжалланмоқда. Президент ҳудудда янги иш ўринлари яратиш режаларини танқид қилиб, саноат зонаси, туризм, бўш ерларни тадбиркорларга сотиш ва норуда конларга саноатга олиб кириш орқали аҳолини банд қилиш мумкинлигини қайд этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг