12 январь куни президент томонидан имзоланган қонун [ЎРҚ-895-сон] билан «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).

Шунингдек, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Конституциявий суд мазкур тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қарор қабул қилади.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.