Жамият

«Юниворк» платформаси Россияда яхши иш топишга ёрдам беради
29 октябр 2021, 15:00

«Юниворк» платформаси Россияда яхши иш топишга ёрдам беради

«Юнистрим» банки МДҲ давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига Россияда тезда қулай иш топишга ёрдам берадиган платформани ишга туширди.

Ўзбекистонликлар учун рўйхатдан ўтмасдан Россияда бўлиб туриш муддати узайтирилиши мумкин
29 октябр 2021, 14:26

Ўзбекистонликлар учун рўйхатдан ўтмасдан Россияда бўлиб туриш муддати узайтирилиши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 7 кундан 15 кунга узайтирилиши мумкин. ИИВ РФда рўйхатдан ўтиш жараёни мураккаблиги сабабли меҳнат муҳожирлари қийинчиликларга учраётганини маълум қилди.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди
29 октябр 2021, 12:23

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди

Ўзбекистонда жума куни булутли ва ёғингарчиликсиз совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0…+3 даражагача пасайиши ва баъзи ҳудудларда ёғинчарчиликлар бўлиши мумкин.

Термизда агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди
29 октябр 2021, 11:17

Термизда агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди

Президент қарори билан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди.

Ободонлаштириш ходимларига устама тўланади
29 октябр 2021, 10:03 1

Ободонлаштириш ходимларига устама тўланади

Ҳукумат қарори билан махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари ходимларига ойлик тариф ставкаси 15 фоизи миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама ўрнатилади. Овқатланиш учун компенсация ва ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи учун ҳар чораклик мукофот тўланади.

Япония гранти Ўзбекистонда болаларни фавқулодда вазиятларга тайёргарлик шароитида ҳимоя қилишга йўналтирилади
29 октябр 2021, 09:30

Япония гранти Ўзбекистонда болаларни фавқулодда вазиятларга тайёргарлик шароитида ҳимоя қилишга йўналтирилади

Афғонистон ва унга қўшни бўлган мамлакатларга умумий ёрдам доирасида Япония томонидан Ўзбекистонга 200 минг доллар миқдоридаги грант ажратилган. ЮНИСEФ томонидан мазкур маблағ фавқулодда вазиятларда болаларни ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
28 октябр 2021, 16:58

1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Имконияти чекланган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланганда 50 фоизлик чегирма берилиши, айрим МФЙлар ходимларининг ойлик маоши 35 фоизга оширилиши, оилавий зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш тизими йўлга қўйилиши, меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касбларнинг ягона базаси яратилиши — 1 ноябрдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

Ўзбекистонда 176 мингдан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмланди
28 октябр 2021, 16:04

Ўзбекистонда 176 мингдан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмланди

Ўзбекистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 176 минг 791 нафар бола коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан 1 трлн сўм субсидия ажратилади
28 октябр 2021, 15:34 1

Газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан 1 трлн сўм субсидия ажратилади

Сенаторлар давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш орқали Энегретика вазирлигига «республика истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида табиий газ сотиб олиш ва сотишнинг ўртача баҳосидаги фарқни қоплаш учун субсидия» сифатида 1 трлн сўм ажратишни маъқуллади.

Талабалар шаҳарчасида ёнғин содир бўлди
28 октябр 2021, 15:22

Талабалар шаҳарчасида ёнғин содир бўлди

Тошкент давлат техника университети яқинидаги ошхонада ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 м.кв майдони ёниб зарарланган, жабрланганлар йўқ.

Ўқув муассасидаги зўравонлик ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
28 октябр 2021, 14:50

Ўқув муассасидаги зўравонлик ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди

Олий таълим вазирлиги ходима ва талаба қизлардан ўқув муассасаларида содир этилган тегажоғлик, тазйиқ, зўравонлик ва турли ножўя хатти-ҳаракатлар таҳдидига учраганлиги ҳақида 1006 ишонч телефонига ёки @himoya_otv_bot га мурожаат қилишни сўрамоқда.

Ўзбекистонда талабалар сони ярим миллиондан ошди
28 октябр 2021, 13:13

Ўзбекистонда талабалар сони ярим миллиондан ошди

Ўзбекистонда 2020/2021 — ўқув йили бошида 571,5 минг нафар талаба ОТМларда таълим олмоқда. Улардан 311,5 минг нафари йигитлар, 260 минг нафари қизларни ташкил этган.

Виза муддати тугаган Афғонистон фуқаролари Ўзбекистондан чиқариб юборилмайди
28 октябр 2021, 13:13

Виза муддати тугаган Афғонистон фуқаролари Ўзбекистондан чиқариб юборилмайди

ИИВнинг маълум қилишича, виза муддати тугаган Афғонистон фуқаролари ўз юртиги қайтариб юборилмайди, чунки жисмоний шахслар учун чегаралар ҳозирча ёпиқ. Бундан ташқари, вазирлик республикада бўлиб туриш қоидаларини бузмаётган хорижликларнинг визалари қоидага кўра узайтирилишини қўшимча қилди.

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй билан таъминлаш тартиби белгиланди
28 октябр 2021, 12:43 1

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй билан таъминлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга 18 ёшга тўлганида кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, никоҳ тузилган ҳолларда эса, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади. Уларга уй-жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ордер берилиши ҳам белгиланмоқда.

Ўзбекистон Россияда ишлаш учун ташкилий ёллаш тартибини соддалаштиришни таклиф қилди
28 октябр 2021, 10:57

Ўзбекистон Россияда ишлаш учун ташкилий ёллаш тартибини соддалаштиришни таклиф қилди

Ўзбекистон ва Россия меҳнат вазирликлари меҳнат мигрантларини ташкилий ёллаш тўғрисидаги тартибни соддалаштиришга келишиб олишди.

Қашқадарёда Nexia газ баллони портлади
28 октябр 2021, 09:44

Қашқадарёда Nexia газ баллони портлади

Чироқчида Nexia автомобилига ўрнатилган газ баллон портлаши натижасида 2 киши оғир тан жароҳати олди.

27 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 октябр 2021, 21:24

27 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Педагогика университетида декан ўринбосари талаба қизга тегажоғлик қилгани айтилаётгани, тўртта туман ҳокими ўтиб кетган кунга йиғилиш чақириш тўғрисида қарор чиқариши, Сенаторлар жамиятлар вакиллари билан учрашуви — «Газета.uz»нинг 27 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Наманганда шифокорни калтаклаган ака-укага ҳукм ўқилди
27 октябр 2021, 21:15

Наманганда шифокорни калтаклаган ака-укага ҳукм ўқилди

Суд нотўғри ташхис қўйишда айблаб, поликлиника шифокорини калтаклаган наманганлик фуқарога 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Унинг акаси ҳам тиббиёт ходимига куч ишлатганликда айбли деб топилди ва у 144 соат мажбурий жамоат ишлари билан жазоланди.

«Бу каби ҳолатлар денгиздан томчи». Саида Мирзиёева — университетда талаба қизга тегажоғлик қилингани ҳақида
27 октябр 2021, 20:58

«Бу каби ҳолатлар денгиздан томчи». Саида Мирзиёева — университетда талаба қизга тегажоғлик қилингани ҳақида

Саида Мирзиёева Педагогика университетида декан ўринбосари ва талаба қиз билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди. «Лекин жамоатчиликка ошкор этилаётган бу каби ҳолатлар денгиздан томчи эканини барчамиз англаб турибмиз», — дейди у. Қўшимча қилинишича, «айбдорлар жавобгарликдан қоча олмаслиги учун бундай ҳодисаларнинг ҳар бири жамоатчиликка ошкор қилиниши шарт».

Афғонистон Термиздан БМТ ёрдамининг олиб кирилишига ҳозирча рухсат бергани йўқ
27 октябр 2021, 18:23

Афғонистон Термиздан БМТ ёрдамининг олиб кирилишига ҳозирча рухсат бергани йўқ

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича бошқармасининг инсонпарварлик ёрдами мамлакат ҳукуматининг уни олиб киришга рухсат бермагани сабабли ҳозирча Термиздан Афғонистонга етказилгани йўқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг