Ободонлаштириш соҳасидаги ходимларга устама тўланади. Бу ҳақда 27 октябрда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ободонлаштириш соҳасидаги ходимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги ташкил этилган туман ва шаҳарларда ободонлаштириш хизмати қамровини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарорида айтилмоқда, деб хабар берди Norma.

Ҳужжатга асосан, махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига:

  • ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 15 фоизи миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама ўрнатилади;
  • овқатланиш учун БҲМнинг бир баравари миқдорида компенсация ва ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорда ҳар чораклик мукофот тўланади:
Узоқ муддатли хизмати учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз иш стажи
Узоқ муддатли хизмати учун мукофот миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф ставкасига нисбатан коэффициент
1 йилдан 3 йилгача0,3
3 йилдан 5 йилгача
0,6
5 йилдан 10 йилгача
0,8
10 йил ва ундан кўп1,0

Шунингдек, қарор билан шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов тумани, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Янгиобод туманлари ва ҳ.к.да ташкил этилади.