Жамият

1 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 ноябр 2021, 21:30

1 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Вазир ўринбосари ва вилоят ҳокими ўринбосарларининг интизомий жазога тортилиши, октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилиши, «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосарининг журналистларга бўлган босими — «Газета.uz»нинг 1 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Гулистонда Миллий гвардия ходимлари 3 нафар болани ис гази заҳарланишидан сақлаб қолди
1 ноябр 2021, 18:47

Гулистонда Миллий гвардия ходимлари 3 нафар болани ис гази заҳарланишидан сақлаб қолди

Гулистон туманида Миллий гвардия ходимлари хонадонлардан бирида ис газидан захарланиш оқибатида карахт холда бўлган 3 нафар болани қутқариб қолди.

Мусулмонлар идораси Қашқадарёда қўлга олинган «жиҳодчилар» орасида имом-ноиб борлиги бўйича муносабат билдирди
1 ноябр 2021, 18:45

Мусулмонлар идораси Қашқадарёда қўлга олинган «жиҳодчилар» орасида имом-ноиб борлиги бўйича муносабат билдирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида «Жиҳодчилар» аъзоси сифатида гумон қилиниб, ушланган масжид имом-ноиби аслида бошқа касб эгаси эканлигини маълум қилди. «Ёлғон ёки тасдиқланмаган ахборотни тарқатиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлишини алоҳида таъкидлаймиз», — дейилади муносабатда.

Сўх аэропортига синов парвози амалга оширилди
1 ноябр 2021, 17:10

Сўх аэропортига синов парвози амалга оширилди

Фарғона халқаро аэропортидан Сўх туманидаги янги аэропортга дастлабки синов парвози амалга оширилди. Humo Air авиакомпаниясига қарашли лайнер парвози 40 дақиқани ташкил қилди.

Ўзбекистон дунё армиялари рейтингида Марказий Осиё бўйича биринчи бўлди
1 ноябр 2021, 16:31

Ўзбекистон дунё армиялари рейтингида Марказий Осиё бўйича биринчи бўлди

Дунё армиялари бўйича Global Firepower Index — 2021 рейтингида Ўзбекистон Қуролли кучлари 140 давлат ичидан 51 ўринни эгаллади. Мамлакат армияси Марказий Осиё бўйича биринчи ўринда.

Намангандаги иккита ЙТҲда 3 киши вафот этди, яна 8 киши оғир тан жароҳати олди
1 ноябр 2021, 15:58

Намангандаги иккита ЙТҲда 3 киши вафот этди, яна 8 киши оғир тан жароҳати олди

Наманган вилоятида Damas машинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисасида 8 киши оғир тан жароҳати олди, икки йўловчи вафот этди. Яна бир ҳолатда эса Damas ҳайдовчиси 71 ёшли фуқарони йўлдан ўтаётганида уриб юборди.

«Ипак йўли» туризм университетига маданий мерос ихтисослиги қўшилмоқда
1 ноябр 2021, 15:32

«Ипак йўли» туризм университетига маданий мерос ихтисослиги қўшилмоқда

«Ипак йўли» туризм университети маданий мерос ихтисослигига ҳам эга бўлади ва ШХТнинг туризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч ОТМга айланади. Шунингдек, университетнинг Тошкент филиали ташкил этилади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво кескин совуқлашади
1 ноябр 2021, 12:09

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво кескин совуқлашади

Ҳафтанинг ўртасигача Ўзбекистон бўйлаб +15…+17 даражагача илиқ об-ҳаво бўлади. Иккинчи ярмида эса республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати +3…+8 даражагача пасайиши кутилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари Daryo мухбирини бўғиб, камерасини тортиб олмоқчи бўлгани айтилмоқда
1 ноябр 2021, 11:55

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари Daryo мухбирини бўғиб, камерасини тортиб олмоқчи бўлгани айтилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари Мухтор Темиров 13-Қашқадарё сайлов округи матбуот маркази раҳбари Жаҳонгир Тўйчиевни ҳақоратлади, Daryo мухбири Отабек Қўлдошевга нисбатан эса куч ишлатди. Бунга пресс-тур вақтида ажратилган автобуснинг «олиб қўйилиши» сабаб бўлгани айтилмоқда. Компания матбуот хизмати муносабат билдирди.

Пахта мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 65 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
1 ноябр 2021, 11:37

Пахта мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 65 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнат бўйича ўтказилган мониторингда 65 нафар мансабдор шахсга жами 198 млн 450 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди. Мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун 5 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди.

Ўтган 3 йилда 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёз асосида ОТМларга ўқишга кирган
1 ноябр 2021, 10:41

Ўтган 3 йилда 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёз асосида ОТМларга ўқишга кирган

2018−2020 йилларда жами 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёздан фойдаланиб, ОТМларга ўқишга кирган. Бош прокуратура ўрганишларига кўра, имтиёздан фойдаланувчилар сонини сунъий ошириш мақсадида айрим спорт мусобақаларининг сони орттирилган. Туризм ва спорт вазирлиги бунда асосий айбдор мусобақа бош ҳакамлари эканлигини таъкидлаб, улар спорт федерациялари томонидан белгиланишини қайд этди.

Қашқадарёда «Жиҳодчилар» оқимига аъзоликда гумонланган 12 нафар шахс қўлга олинди
31 октябр 2021, 13:44

Қашқадарёда «Жиҳодчилар» оқимига аъзоликда гумонланган 12 нафар шахс қўлга олинди

ДХХ Қашқадарё вилоятида «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими тарафдорлари сифатида гумонланаётган 12 кишини қўлга олди. Уларнинг орасида маҳалла раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имом-ноиби, якка тартибдаги тадбиркор ҳам бор. Ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
31 октябр 2021, 13:16

Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Президент имзо чеккан қонун билан шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилди, жумладан жарималар миқдори бир неча бараваргача оширилди.

Artel компанияси Award — EMBRAS 2021 танловида юқори ўринларни эгаллади
30 октябр 2021, 19:00

Artel компанияси Award — EMBRAS 2021 танловида юқори ўринларни эгаллади

Тошкентда бўлиб ўтган Central Asia Employer Brand Award — EMBRAS 2021 танловида Artel компанияси кўплаб ютуқларга эга бўлди.

ТДЮУга ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади
30 октябр 2021, 17:28

ТДЮУга ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади

Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб тест синовларининг 2-блоки, яъни юриспруденсия бакалавриат таълим йўналишига мос фанлар бўйича тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанларни киритиш масаласи университет кенгашида кўриб чиқилди ва маъқулланди.

1−5 ноябрь кунлари синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади
30 октябр 2021, 15:22

1−5 ноябрь кунлари синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади

Ўзбекистонда синов тариқасида 1−5 ноябрь кунлари аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади. Унда мамлакатимиз ичида ва хорижда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишлари мумкин. Онлайн аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1−25 ноябрь кунларига мўлжалланган Ўзбекистон аҳолисини тўлиқ рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда.

ИДга алоқаси борлиги учун қидирилаётган шахс Ўзбекистонга олиб келинди
30 октябр 2021, 12:54

ИДга алоқаси борлиги учун қидирилаётган шахс Ўзбекистонга олиб келинди

ДХХ «Ислом давлати» билан алоқаси борлиги учун қидирилаётган шахсни Ўзбекистонга қайтарди. Унинг Сурия ва Ироқдаги жангларда ҳамда Марказий Осиё давлатларидан бирида терактга тайёргарлик кўришда қатнашгани хабар қилинди.

Тошкент — Қарши — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда
30 октябр 2021, 10:52

Тошкент — Қарши — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда

2 ноябрдан бошлаб Тошкент — Қарши — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланади. Парвозлар ҳафтасига 2 маротаба — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Тошкентда 55 та дарахт туби плёнка билан қоплангани боис қуришни бошлади
30 октябр 2021, 10:33

Тошкентда 55 та дарахт туби плёнка билан қоплангани боис қуришни бошлади

Тошкентнинг Чилонзор туманида президент ташрифи арафасида 55 туп дарахтнинг тубига парваришлангандек кўриниши учун полиэтилен плёнка тўшалиб, керамзит сепилган. Дарахтларда қуриш аломатлари мавжуд. Пойтахт Экология бошқармаси раҳбари ободошлаштириш услубини «колхозча» деб атади.

Нима тайёрлаймиз: иссиққина ноодатий шўрва
30 октябр 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: иссиққина ноодатий шўрва

Фрикаделька ва қизил ловияли, маккажўхори ва шовулли, хамир бўлакчали ва пишлоқли — Zira.uz ноодатий усулда тайёрланадиган шўрвалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг