«Юниворк» платформаси ижтимоий лойиҳа сифатида «Юнистрим» банкининг Россияга ишлаш учун келган муҳожирларни қўллаб-қувватлаш стратегияси доирасида ишга туширилди. Муҳожирларнинг аксарияти кўпинча бегона мамлакатга келганларида турли хил қийинчиликларга дуч келишади. Умумий тарқалган муаммолардан бири бу маҳаллий аҳолининг муҳожирларга нисбатан салбий муносабатидир. Аҳоли муҳожирлар уларнинг иш ўринларини эгаллашяпти деб ўйлашади.

Аслида бу кенг тарқалган стереотипнинг ҳеч қандай асоси йўқ. Россияда ишчи кучи танқислиги юзага келган ва бошқа мамлакатлар фуқароларини фаол жалб қилмасдан вазиятни тўғирлаш қийин бўлади. Бундан ташқари, йилдан-йилга бу муаммо янада кескинлашиб бормоқда.

«Юнистрим» банкининг миссияларидан бири — муҳожирларнинг Россияда яхшироқ ижтимоийлашуви учун шароит яратиш ва жамиятда ижтимоий кескинлик юзага келишининг олдини олишдир.

Банкнинг янги молиявий маҳсулотлари муҳожирларга ёрдам кўрсатишга қаратилган. Масалан, «Юниворк» дастурининг мақсадига нафақат меҳнат муҳожирларига ўз талабларига жавоб берадиган иш ўринларини топишга ёрдам бериш, балки виждонли иш берувчиларга малакали кадрларни тезда топиш имкониятини яратиш ҳам киради.

Банк мутахассислари баъзи иш берувчилар муҳожирларнинг деярли ҳуқуқсиз ҳолатидан фойдаланиб, улар билан тузилган келишувнинг оддий қоидаларига риоя қилмасликлари, иш ҳақи тўловини кечиктиришлари ёки умуман тўламасликлари ҳақида кўплаб ҳикояларни эшитишади.

Натижада одамларда яшашга ҳам пул қолмайди. Ушбу вазият туфайли нафақат ишчилар, балки адолатсиз равишда ишончсизлик билан қараладиган виждонли иш берувчилар ҳам азият чекишади.

«Юниворк» ёрдамида бундай муаммоларнинг олдини олиш осон бўлади, чунки «Юнистрим» ўзининг иш берувчилар реестрини янгилаб боради. Бунда ишончни йўқотган компаниялар реестердан чиқарилади.

Мурожаатларни кўриб чиқишда «Юнистрим» банки иш ҳақи даражаси бозор талабларига тўлиқ жавоб берадиган бўш иш ўринларини танлайди. «Юнистрим» Россияда қонуний яшаётган ва меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай шахснинг меҳнатига ўз вақтида муносиб иш ҳақи тўланиши кераклигига ишонади.

Иш берувчилар ҳам малакали ва масъулиятли кадрларни ишга олишдан манфаатдор. Хусусан, бу турли сабабларга кўра маҳаллий аҳолини қизиқтирмайдиган паст малакали ишларга ҳам тегишли. Кўпгина компаниялар шахсий тажрибаларида меҳнат муҳожирларини баъзи ҳолларда ўз вазифаларини бажаришда масъулиятлироқлигини англашди: улар ўз ишларини қадрлашади ва иш берувчига нисбатан камроқ талабчандир.

Аммо «камроқ талабчанлик» ҳеч қандай суиистеъмолликка олиб келмаслиги керак. «Юниворк» ҳақиқатан ҳам ишга муҳтож бўлган ва ишини масъулият билан бажаришга тайёр кадрларни тез ва самарали топишга ёрдам беради.

«Меҳнат миграцияси комплекс ёндашувни талаб қилади. Эски муаммолардан ташқари, пандемия янги хаталарниВ ҳам яратди. Ҳозир Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари Россияда қийин аҳволда. Ушбу тоифадаги фуқаролар ҳуқуқларининг поймол этилиши жамиятдаги ижтимоий вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. Биз иш берувчилар ва меҳнат муҳожирлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада маданиятли қилишга интиламиз. „Юниворк“ дастури бозорда ўзининг талабгорлигини намоён қилиб улгурди. Келгуси икки-уч йил ичида ҳар учинчи муҳожир бизнинг платформамиздан фойдаланиб, Россияда иш топишини кутяпмиз», — деди «Юнистрим» банкининг вице-президенти Григорий Волис.

«Юниворк» меҳнат муҳожирларига мавжуд бўш иш ўринларининг кенгроқ рўйхатини тақдим этишга интилади.

Кўпинча муҳожирлар, масалан, Марказий Осиёдан келганлар, оғир жисмоний меҳнат билан боғлиқ ишларга жойлашадилар. Шу билан бирга, бир нечта ҳолатларда бундай ходимлар ўз талабларига жавоб бермайдиган кам ҳақ тўланадиган ишларга рози бўлишга мажбур бўладилар.

Масалан, меҳнат муҳожирлари орасида баъзида тиббиёт ёки муҳандислик мутахассислигига эга одамлар учрайди. Мавжуд иш тажрибаси уларга Россияда шунга ўхшаш лавозимларда ишлаш имкониятини беради. Россияда шифокорлар, муҳандислар ва интеллектуал меҳнатнинг бошқа кўплаб соҳаларида мутахассисларнинг катта етишмовчилиги мавжуд.

«Юниворк» ёрдамида иш топиш учун иш излаётган номзод «Юнистрим» банкининг веб-сайтида қисқа сўровномани тўлдириши керак. Сўровнома банкнинг мутахассисларига келиб тушганидан сўнг, тўғри келадиган бўш иш ўринларини танлаш бошланади. Бунда танлов талабгор томонидан сўровномани тўлдиришда кўрсатилган мезонларга мувофиқ амалга оширилади.

Яъни қурувчиларга курьер ёки ошпаз ишлари таклиф этилмайди. Агар иш берувчини сўровнома қизиқтирса, банк номзод билан боғланади ва уни суҳбатга таклиф қилади.

«Юниворк» хизматлари иш қидираётганлар учун бепул.

Реклама ҳуқуқлари асосида.