Бугун, 29 октябрь куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида булутли ва ёғингарчиликсиз совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида эса куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз шивалама ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар берди Ўзгидромет.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати +8…+13 даража илиқ атрофида бўлади. Бу октябрь ойи охирги кунлари меъёридан 4−5 даража паст.

Эртага, 30 октябрь куни Ўзбекистонда булутлилик нисбатан кам бўлади, ёғингарчилик ҳатто тоғли ҳудудларда кутилмайди. Кечаси совуқ бўлади, кечаси ва эрталаб ҳарорат 0…+3 даражагача пасаяди, кундуз куни эса қуёш ҳавони +16…+19 даражагача иситади.

Якшанба, 31 октябрь куни республика бўйича ҳавода яна булут кўпайиши кутилмоқда, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Тоғларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +12…+17 даража илиқ атрофида бўлади.