2020/2021 — ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 571,5 мингтани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Улардан:

  • талаба йигитлар — 311,5 минг нафар;
  • талаба қизлар — 260 минг нафарни ташкил этган.

Аввалроқ, қўмита 2020−2021 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМлар сони ҳақдаги маълумотларни эълон қилган эди. Унга кўра, Ўзбекистонда ОТМлар сони 127 тага етган, уларнинг 88 тасида талабалар учун ётоқхоналар мавжуд.

Молия вазирлиги томонидан талабаларни ижарага қўйишдан олинган даромадни солиққа тортмаслик таклиф қилинган ҳамда бу ҳақдаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.