28 октябрь куни соат 13:44 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:50 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:03 да қуршаб олинган ва соат 14:09 да батамом ўчирилган.

Маълумотга кўра, ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 м.кв майдони ёниб зарарланган. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.