Жамият

Абдулла Азизов ОКМК раиси ўринбосари этиб тайинланди
26 январ 2022, 17:39

Абдулла Азизов ОКМК раиси ўринбосари этиб тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдулла Азизов «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Самарқанд ва Наманганда автобуслар ҳаракати тўхтади, Қорақалпоғистонда эса улар АГТКШлардаги навбатларда қолиб кетмоқда
26 январ 2022, 17:09 1

Самарқанд ва Наманганда автобуслар ҳаракати тўхтади, Қорақалпоғистонда эса улар АГТКШлардаги навбатларда қолиб кетмоқда

Газ қуйиш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар сабаб Самарқанд ва Наманган вилоятларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтаб қолди. Қорақалпоғистонда эса автобуслар шохобчаларда юзага келган узун навбатларда қолиб кетмоқда.

Тошкентда газ таъминоти соат 17:00 дан кейин тўлиқ тикланади — Энергетика вазирлиги
26 январ 2022, 16:11 1

Тошкентда газ таъминоти соат 17:00 дан кейин тўлиқ тикланади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги чоршанба куни соат 17:00 дан кейин газ босими тўлиқ тикланиб, нормал ҳолатда истеъмолчиларга етказилишини маълум қилди.

Кечқурун 18:00 га қадар иссиқ ва совуқ сув таъминоти тўлиқ тикланади
26 январ 2022, 15:58

Кечқурун 18:00 га қадар иссиқ ва совуқ сув таъминоти тўлиқ тикланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов чоршанба куни соат 18:00 га қадар республика бўйича иссиқ ва совуқ сув таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айни вақт Тошкент шаҳридаги 1 фоиз хонадонгина иссиқ сув билан таъминланмаган.

Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги корхона ходими ва шериклари пора олаётганда ушланди
26 январ 2022, 14:02

Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги корхона ходими ва шериклари пора олаётганда ушланди

Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги «Муниципал активларни бошқариш маркази» ДУК ходими 3 шериги билан 30 сотих ерни 420 минг долларга сотмоқчи бўлиб, 42 минг долларни аванс сифатида олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Жиззах ва Самарқандда Давлат кадастрлар палатасининг туман филиалларида раҳбар ва ходим, Сирдарёда эса бир фуқаро коррупцияда гумонланиб, қўлга олинган.

1992−1994 йилларда Афғонистондан кириб келган 15,5 тонна наркотик моддалар тасвирлари эълон қилинди
26 январ 2022, 13:09

1992−1994 йилларда Афғонистондан кириб келган 15,5 тонна наркотик моддалар тасвирлари эълон қилинди

1992−1994 йилларда Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Афғонистондан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган 15 тонна 447 кгдан кўпроқ гиёҳвандлик моддалари, шу жумладан, 1167 кг «гашиш» тўхтатиб қолингани акс этган тарихий лавҳалар эълон қилинди. Юклар ортилган контейнерлар дарё орқали кемаларда олиб келинган.

1 февралдан умра сафарига авиарейслар ҳар куни амалга оширилади
26 январ 2022, 11:38

1 февралдан умра сафарига авиарейслар ҳар куни амалга оширилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарига 1 февралдан бошлаб Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан авиарейс амалга оширилишини маълум қилди. 10 февралдан эса ҳар куни 2 тадан, Рамазон ойи давомида эса ҳар куни 3 тадан авиа қатнов йўлга қўйилади.

Газ қуйиш шохобчалари фаолияти вақтинча чекланади
26 январ 2022, 10:54 1

Газ қуйиш шохобчалари фаолияти вақтинча чекланади

Энергетика вазирлиги 26 январдан бошлаб автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолияти вақтинча чекланиши, юридик истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш эса тўхтатилишини маълум қилди. Электр энергия ва табиий газ тўлиқ ҳажмда ИЭС, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолига етказиб берилади.

Чоршанба куни Истанбулга амалга ошириладиган рейслар бекор қилинди
26 январ 2022, 10:42

Чоршанба куни Истанбулга амалга ошириладиган рейслар бекор қилинди

Кучли қор ёғиши оқибатида Истанбул халқаро аэропорти фаолияти тўлиқ тўхтатилган. Шу сабабли Uzbekistan Airways 26 январь кунги Тошкент — Истанбул — Тошкент ҳамда Истанбул — Фарғона — Истанбул йўналишидаги рейсларни бекор қилди.

Парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди
26 январ 2022, 10:28

Парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди

Паррандачилик хўжаликларига ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун субсидия миқдори оширилмоқда.

Фарғонада 436 дона Redmi Note 10s телефонининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
26 январ 2022, 10:22

Фарғонада 436 дона Redmi Note 10s телефонининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

ДХХ Фарғонада ўзбек-қирғиз давлат чегараси ҳудудида жойлашган уйда қарийб 1 млрд сўмлик 436 та Redmi Note 10s телефони яшириб қўйилганини аниқлади.

COVID-19: Сешанба куни қарийб 1200 кишида коронавирус аниқланди
26 январ 2022, 10:11

COVID-19: Сешанба куни қарийб 1200 кишида коронавирус аниқланди

Кетма-кет икки кунлик пасайишдан сўнг касалланишлар сони яна ортди — сешанба куни 1174 киши коронавирус юқтириб олди. 4 нафар бемор эса вафот этди. Қолаверса, 114 кишида пневмония аниқланди.

Айрим ҳудудларга электр энергия навбатма-навбат етказиб берилади, газда ҳам узилишлар кузатилмоқда
26 январ 2022, 09:41

Айрим ҳудудларга электр энергия навбатма-навбат етказиб берилади, газда ҳам узилишлар кузатилмоқда

Энергетика вазирлиги республиканинг айрим ҳудудларида электр энергия таъминоти навбатма-навбат етказиб берилишини маълум қилди. Бунга 64 та газ конининг иши вақтинча тўхтатилиб, ИЭСларда ишлаб чиқариш ҳажми қисқариши сабаб бўлган. Қолаверса, Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳамда пойтахтнинг айрим жойларида газ пасайган ёки умуман ўчган.

Фото: Энергиясиз тунги Тошкент
26 январ 2022, 01:38

Фото: Энергиясиз тунги Тошкент

Ноодатий қоронғу кўчалар, чироқ тутган ўткинчилар, ишламайдиган банкоматлар, кун бўйи постини тарк этмаган йўл назоратчилари — энергиясиз қолган Тошкент «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Латипов объективида.

Ўзгидромет: Ҳаво ифлосланиши рухсат этилган концентрациядан ошмаган
25 январ 2022, 23:53 1

Ўзгидромет: Ҳаво ифлосланиши рухсат этилган концентрациядан ошмаган

Тошкентга қалин туман тушди. Пойтахт аҳолиси ҳавода яна чанг пайдо бўлганлигини тахмин қилди. Бироқ Ўзгидромет ҳаво ифлосланиши рухсат этилган концентрациядан ошмаганлигини маълум қилди.

Фото: Чироқсиз Тошкент
25 январ 2022, 23:24

Фото: Чироқсиз Тошкент

Ярим кундан кўпроқ вақтдан буён Тошкентнинг айрим қисмларида электр энергияси мавжуд эмас. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин тун соатларда пойтахт бўйлаб сайр қилди.

Тартибни сақлашга «ИИВнинг барча шахсий таркиби жалб этилган»
25 январ 2022, 23:11

Тартибни сақлашга «ИИВнинг барча шахсий таркиби жалб этилган»

ИИВ бутун мамлакат бўйича электр ўчиши муносабати билан жамоат тартибини сақлаш, йўлларда тартибни таъминлаш ва мол-мулкларни қўриқлашга барча шахсий таркиб жалб этилганини маълум қилди.

Қайси ҳудудларда электр таъминоти тикланди?
25 январ 2022, 21:06 1

Қайси ҳудудларда электр таъминоти тикланди?

Энергетика вазирлиги ҳудудларда электр таъминотини тиклаш билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берди. Тошкентнинг айрим туманларида ҳамон электр энергияси қисман йўқ. Қашқадарё эса бутунлай электрсиз қолган.

Туман сабабли Тошкент аэропорти самолётларни қабул қилишни тўхтатди
25 январ 2022, 20:58

Туман сабабли Тошкент аэропорти самолётларни қабул қилишни тўхтатди

Тошкент халқаро аэропорти қуюқ туман тушиши муносабати билан самолётларни қабул қилишни тўхтатди. Бироқ Тошкентдан Тель-Авив, Олмаота, Москва, Санкт-Петербург ва Краснодарга рейслар амалга оширилди.

Ўзбекистон Афғонистонга электр экспортини тўхтатди
25 январ 2022, 20:04

Ўзбекистон Афғонистонга электр экспортини тўхтатди

Марказий Осиё энерготизимидаги йирик авария туфайли Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатди. Афғонистоннинг DABS компанияси илк бор Туркманистон электрини Кобулга улашга муваффақ бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг