Марказий Осиё электр тизимидаги айрим техник носозликлар туфайли Ўзбекистондан мамлакатга импорт қилинадиган электр энергияси узилиб қолди, дея хабар қилди Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) электр энергетакаси компанияси.

Хабарда қайд этилишича, DABS техник гуруҳи Туркманистон электр энергиясини биринчи марта Кобулга улашга муваффақ бўлган.

«Sputnik Афганистан» хабарига кўра, ҳозирда ҳукумат ички истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш устида иш олиб бормоқда, экспорт вазият ҳал бўлиши билан қайта тикланади.

Маълумот учун, 25 январь куни Қозоғистон ҳудудида содир бўлган авария бутун Марказий Осиё энерготизимига таъсир кўрсатди. Натижада Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг кўплаб ҳудудлари элетр таъминотисиз қолди.

Айни пайтда Ўзбекистонда электр энергияси қисман қайта тикланган.