Ўзбекистонда кенг миқёсда электр энергияси ўчирилиши муносабати билан «жамоат тартибини сақлаш, йўлларда тартибни таъминлаш, фуқаролар ва уларнинг мулкларига зиён етказилишини олдини олиш тадбирларига Ички ишлар вазирлигининг барча шахсий таркиби жалб этилган», — дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Хозирги вақтда, республикада мавжуд патруллик йўналишларига қўшимча равишда 6600 дан зиёд йўналишлар ташкил этилиб, 1400 дан ортиқ махсус автотранспорт ва 12 минг нафардан ошиқ шахсий таркиб хизмат олиб бормоқда. «102» хизмати штат режимида ишламоқда.

ИИВ фуқаролардан хавфсизлик чоралари вақтинча кучайтирилганлигини тўғри қабул қилган ҳолда «ходимларнинг талабларига сўзсиз риоя қилишларини ва имкон қадар тунги вақтларда уйда бўлишларини» сўради.

Тошкент ИИББ «Газета.uz» пойтахтда кун давомида сокинлик ҳукм сурганини маълум қилди. Светофорлар ишламаган барча йирик чорраҳаларда йўл назорати ходимлари навбатчилик қилишди.