Кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги сабабли Истанбул халқаро аэропорти фаолияти тўлиқ тўхтатилган.

Шу муносабат билан, «Uzbekistan Airways» фақат 26 январь куни бажарилиши режалаштирилган HY — 271/272 Тошкент — Истанбул — Тошкент ва HY 277/278 Истанбул — Фарғона — Истанбул йўналиши бўйича рейслари бекор қилинганини хабар берди.

«Бекор қилинган парвозлар йўловчилари чиптанинг тўлиқ қийматини сотиб олинган жойда қайтариш ёки 27-январь кунига ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин ҳар қандай кунга бепул кўчириш ҳуқуқига эгадирлар», — дейилади хабарда.