Қуюқ туман тушиб, кўриш масофаси 300 метргача қисқаргани сабабли Тошкент халқаро аэропорти самолётларни қабул қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Худди шу сабаб билан Нукус — Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган HY16 рейси Навоийдаги захира аэропортига қўндирилди.

Шу билан бир қаторда, бешта самолёт экипажлари учишга қарор қилишди. Хусусан, Тошкентдан қуйидаги рейслар амалга оширилди:

HY 303 — Тошкент — Тель-Авив,

KC 128d — Тошкент — Олмаота,

HY 3601 — Тошкент — Москва,

HY 3631 — Тошкент — Санкт-Петербург,

HY 9687 — Тошкент — Краснодар.

Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Марказий Осиё энерготизимидаги оммавий узилиш сабабли, Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари, жумладан Наманган, Андижон, Фарғона, Термиз, Қарши, Урганч, Бухоро, Нукус ва Самарқанддаги аэропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилган эди. Электр таъминоти тикланиши билан Тошкент, Андижон, Самарқанд ва Нукус аэропортлари яна иш бошлади.