Умра сафарини амалга ошириш мақсадида 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс амалга оширилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов «Ўзбекистон 24» телеканалида берган интервьюсида маълум қилди.

«10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилади», — дейилади хабарда.

Зиёратчиларни кузатиш жараёнлари онлайн эфирга узатиб борилади.

Аввлроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий умра мавсумида илк рейслар 22, 25 ва 28 январь кунлари амалга оширилишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Саудия қироллигида жорий қилинган 15 фоиз ҚҚС ҳамда ўзгартирилган карантин чоралари умра тўлови ошишига таъсир этганини айтганди.