Тошкентда ишчи газ босими даражасининг тўлиқ тикланиши соат 17:00 дан сўнг кутилмоқда, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.

Хабарда таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда «пойтахтда газ таъминоти тўхтатилади» мазмунида асоссиз маълумотлар тарқалмоқда.

Вазирлик Тошкент шаҳри газ билан таъминлангани, бироқ бугун, 26 январь куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар газ босимининг бироз пасайиши кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

«Шу билан бирга, газ босимининг пасайишига йўл қўймаслик учун барча чоралар тезкорлик билан амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.