26 январь санасидан бошлаб Абдулла Азизов «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раисининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда компаниянинг Telegram каналида хабар берилди.

Бунга қадар Азизов 2020 йил июль ойидан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Абдулла Азизов 2019 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон президентининг қарорига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган. Ундан олдин у Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаган.