Сешанба куни тунда бир неча соатда бери электр энергияси ўчган Тошкентга қалин туман тушди. Шаҳар аҳолиси пойтахтда яна чанг концентрацияси кучаяётганлигини тахмин қилишди.

Ўзбекистон гидрометеорологик хизмати марказининг хабар беришича, ҳавонинг кучли совиши натижасида намликнинг кичик зарраларидаги қаттиқ майда суспензиялар сув томчилари билан бирга ерга тўпланди.

«Ўзгидрометнинг ҳаво ифлосланишини автоматик мониторинг олиб бориш станцияларининг маълумотларига кўра, PM10 (10 микрометр диаметрли зарралар — таҳр.) нинг миқдори 111,2 мкг/м3 ни ташкил этади, бу Ўзбекистонда белгиланган максимал рухсат этилган концентрацияларнинг (рухсат этилган концентрацияси — 500 мкг/м3) қийматларидан ошмайди», — дейилади хабарда.

Тошкент халқаро аэропорти қуюқ туман тушиши муносабати билан самолётларни қабул қилишни тўхтатди. Бироқ Тошкентдан Тель-Авив, Олмаота, Москва, Санкт-Петербург ва Краснодарга рейслар амалга оширилди. «Нукус — Тошкент» рейси самолёти Навоийдаги заҳира аэродромга юборилди.