25 январь, сешанба Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси 1174 нафар фуқарода қайд этилди, деб хабар берди ССВ.

Кетма-кет икки кунлик пасайишдан сўнг касалланишлар сони яна ортди.

24 январь, душанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси 1123 нафар фуқарода аниқланган. Якшанба куни эса ушбу кўрсаткич — 1296 кишига, шанба куни эса максимал даражага — 1478 кишига етганди.


Кунлик ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри — 482 та, Тошкент вилояти — 139 та, Фарғона вилояти — 133 та, Қорақалпоғистон — 57 та, Бухоро вилояти — 56 та аниқланган.

Тошкент шаҳрида 366 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 206727 (+1232) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1549 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 114 нафар кишида пневмония аниқланди.