Жамият

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлардан 29 февралгача мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этиши сўралди
17 феврал 2024, 12:21

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлардан 29 февралгача мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этиши сўралди

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси 29 февралгача мамлакатдан чиқиб кетиши сўралди. Фуқаро ўз хоҳиши билан шундай қилса, депортация қилинмайди ва келгусида мамлакатга қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.

Туркияда одам савдосида айбланган яна бир ўзбекистонлик аёл қўлга олинди
17 феврал 2024, 10:19

Туркияда одам савдосида айбланган яна бир ўзбекистонлик аёл қўлга олинди

Истанбулда 2023 йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган, жиноят оламида «Моня» тахаллуси билан танилган аёл қўлга олинди. У одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланмоқда.

16 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
16 феврал 2024, 22:46

16 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Навальнийнинг вафоти, ҳужрага қатнаган болалар ҳақида гапирган президент, қор сабаб юзага келган тирбандлик, Қозоғистонда эвакуация қилинган 27 нафар ўзбекистонлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Фото, видео: Тошкентда қор туфайли кучли тирбандлик юзага келди, ЖТ барқарор ишламоқда, бироқ иш жадвали бузилган
16 феврал 2024, 21:02

Фото, видео: Тошкентда қор туфайли кучли тирбандлик юзага келди, ЖТ барқарор ишламоқда, бироқ иш жадвали бузилган

Тошкентда қор ёғиши сабабли кучли тирбандликлар кузатилмоқда. Такси нархлари кескин ошди. Автобуслар барқарор ишламоқда, бироқ йўллардаги вазият туфайли ҳаракат жадвали бузилган. Фото, видео.

Президент мактаб ўрнига ҳужрага қатнаган болалар ҳақида гапирди
16 феврал 2024, 18:37

Президент мактаб ўрнига ҳужрага қатнаган болалар ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев Бухорода 12 нафар мактаб ўқувчиси 6 ой давомида ҳужрага қатнаб юргани ва бундан директорнинг хабари бўлганини таъкидлади. «12 та болага ҳам директор 5 баҳо қўйиб келяпти. У ҳужрада топган номаъқул пулини директорга беряпти. Мана, биз қандай иллат билан курашяпмиз», — деди президент.

Президент Андижондаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини бериш ва унинг бюстини ўрнатишни таклиф қилди
16 феврал 2024, 17:42

Президент Андижондаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини бериш ва унинг бюстини ўрнатишни таклиф қилди

Андижон шаҳридаги санъат мактаби Мусиқа ва санъат коллежига айлантирилади. Шавкат Мирзиёев унга Шерали Жўраев номини бериш ва ҳофизнинг бюстини ўрнатишни таклиф қилди.

Хонобод — Андижон — Избоскан — Асака темирйўл айланмасида поезд қатнови йўлга қўйилади
16 феврал 2024, 17:11

Хонобод — Андижон — Избоскан — Асака темирйўл айланмасида поезд қатнови йўлга қўйилади

Президент Хонобод — Андижон — Избоскан — Асака темирйўл айланмасида поезд қатновини йўлга қўйиш топшириғини берди. Шунингдек, Бўстон ва Улуғнор туманларида электр таъминотидаги узилишлар кўпайгани сабабли иккита янги подстанция қурилади.

Асака ва Шаҳрихон шаҳарлари вилоят бўйсунувига ўтказилади
16 феврал 2024, 16:51

Асака ва Шаҳрихон шаҳарлари вилоят бўйсунувига ўтказилади

Президент Андижондаги йиғилишда аҳолиси 100 мингдан ошадиган Асака ва Шаҳрихон шаҳарлари вилоят бўйсунувига ўтказилишини маълум қилди. Шунингдек, Андижон, Асака ва Шаҳрихон шаҳарларида урбанизация дастури амалга оширилади ва ипотека дастури учун вилоятга қўшимча 100 млн доллар ажратилади.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (17−18 февраль)
16 феврал 2024, 16:13

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (17−18 февраль)

Бешта кинопремьера, спектакллар, Юлдуз Усмонова концерти, K-Pop Party, хайрия фестивали, югуриш мусобақаси, мусиқий кечалар, болалар шоулари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Қашқадарёда кўприк қулаб тушди
16 феврал 2024, 16:02

Қашқадарёда кўприк қулаб тушди

Муборак туманида ҳаракатланиш вақтинча чекланган кўприк оғир юк машинаси ўтиши оқибатида қулаб тушди. Ҳокимликка кўра, ҳодиса оқибатида салбий ҳолат кузатилмаган ва ҳаракат учун айланма йўл ташкил қилинган. Кўприк 2024 йилнинг 2-чорагида қайта фойдаланишга топширилиши режа қилинмоқда.

Жиззах вилоятида ичимлик суви, оқова сув ва чиқинди хизмати нархлари оширилади
16 феврал 2024, 15:24

Жиззах вилоятида ичимлик суви, оқова сув ва чиқинди хизмати нархлари оширилади

Жиззах вилоятида 1 мартдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари нархлари аҳоли учун 4000 сўмгача оширилмоқда. Чиқинди хизмати нархи эса аҳоли учун 6000 сўмгача кўтарилмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.

Тошкентда ёш қизчага жинсий зўравонлик қилган эркак 16 йилга қамалди
16 феврал 2024, 12:43

Тошкентда ёш қизчага жинсий зўравонлик қилган эркак 16 йилга қамалди

Тошкентда 2017 йилда туғилган қизга нисбатан жинсий эҳтиёжини зўрлик ишлатиб қондирган эркак 16 йилга қамалди. Суд ишида қатнашган болалар омбудсмани ота-оналарга мурожаат қилиб, кичик ёшдаги болаларга бегоналар билан тўқнаш келганда ўзини қандай тутиш ва бошқа кўникмаларни ўргатишга чақирди.

Тошкентда автобусда аёлга шилқимлик қилган 26 ёшли эркак 5 суткага қамалди
16 феврал 2024, 11:42

Тошкентда автобусда аёлга шилқимлик қилган 26 ёшли эркак 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳрида 69-сонли автобусда аёлга яқинлашиб, жинсий аъзосини чиқариб шилқимлик қилган 26 ёшли эркак 5 суткага қамалди. Аёл суддан маънавий зарар учун 10 миллион сўм ундириб беришни сўради.

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда қор ёғади
16 феврал 2024, 11:12

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда қор ёғади

Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ҳарорат кечаси −3…−8 даражагача пасаяди, кундузи −3…+2 даража атрофида бўлади. Шимолда эса кечалари −11…−16 даража совуқ бўлиши мумкин. Дам олиш кунлари ҳудудларда асосан қор ёғиши, йўлларда яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Қозоғистонда йўлда қолиб кетган 27 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди (янгиланди)
16 феврал 2024, 10:38

Қозоғистонда йўлда қолиб кетган 27 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди (янгиланди)

Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида совуқ ҳавода носоз автобусда қолиб кетган 27 нафар ўзбекистонлик, жумладан, 12 нафар бола эвакуация қилинди. Аввалроқ Kazinform агентлиги уларнинг сони 64 нафар экани ҳақида маълумот берганди.

Asl Belgisi супер акция натижаларини сарҳисоб қилди
16 феврал 2024, 09:00

Asl Belgisi супер акция натижаларини сарҳисоб қилди

Рақамли маркировка тизими офисида Asl Belgisi томонидан ўтказилган супер акция натижалари эълон қилинди.

Мактабларга таълим, тарбия ва маънавият бўйича янги муҳит олиб кириш керак — президент
15 феврал 2024, 23:46

Мактабларга таълим, тарбия ва маънавият бўйича янги муҳит олиб кириш керак — президент

Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги мактаб-интернатга борди. У ўқитувчилар билан суҳбатда юқори синф ўқувчиларини олийгоҳ дастурларига тайёрлаш, дарсларда ёшлар вақтини кетказмай, кўпроқ амалиётга йўналтириш кераклигини айтди.

15 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
15 феврал 2024, 22:51

15 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ҳайдовчиларга мурожаат қилган «Ҳудудгазтаъминот», демократия рейтингида 1 поғона юқорилаган Ўзбекистон, коррупционер судьялар кўрган ишларни қайта кўриш таклифи, президентнинг Андижонга ташрифи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди
15 феврал 2024, 19:23

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

16−22 февраль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари, хусусан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларида қор кўчкиси бўлиши хавфи эълон қилинди.

Пора билан қўлга тушган судья ва прокурорлар кўриб чиққан барча масалалар қайта кўрилиши шарт — Одилжон Тожиев
15 феврал 2024, 18:11

Пора билан қўлга тушган судья ва прокурорлар кўриб чиққан барча масалалар қайта кўрилиши шарт — Одилжон Тожиев

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, депутат Одилжон Тожиев пора билан қўлга тушган суд раиси ва прокурорларнинг кўриб чиққан барча материаллари кўтарилиб, қайта кўриб чиқилиши шарт эканини таъкидлади. Сўнгги вақтларда бундай шахслар пора билан қўлга олинаётгани хабар қилинмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг