2023 йил 20 декабрдан 2024 йил 20 январгача маркировка тизими иккита номинацияли ўйинда иштирок этиш ва қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятини берди. Супер ўйин ғолиблари сифатида тўрт нафар фуқаро, жумладан, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент фуқаролари топилди.

«Рақамли маркировканинг энг яхши овчиси» номинациясида биринчи ўрин соҳибига Apple iPhone 15 Pro Max смартфони насиб этди. Иккинчи ўрин соҳибига Apple iPhone 15 берилди.

asl-belgisi, реклама

«Asl Belgisi фаол обуначиси» номинациясида биринчи ўрин соҳибига Apple iPhone 15 Pro Max смартфони топширилди, иккинчи ўрин соҳибига эса — Samsung Galaxy S23.

Акциядан кўзланган мақсад маркировкаланган маҳсулотларнинг қонунийлигини текшириш учун мобил иловани аҳоли ўртасида оммалаштиришдан иборат.

«Мен дори воситаларининг ҳақиқийлигини текшириш учун Data Matrix кодларини сканерладим. Январь ойи охирида рақамли маркировка тизим вакиллари менга қўнғироқ қилиб, тасодифий рақамлар кетма-кетлиги орқали ғолиб деб эълон қилинганимни айтишди. Мен ҳар доимо Asl Belgisi мобил иловаси орқали дори-дармонларни сканерлаб, уларнинг қонунийлигини текшираман ва шу билан соғлигимни ҳимоя қиламан. Энг қизиғи, илова бирор номувофиқлик аниқланса, қоидабузарлик ҳақида хабар бериш имконини беради», — деди «Рақамли маркировканинг энг яхши овчиси» номинацияси ғолиби Ёмғиров Қўшмурод.

asl-belgisi, реклама

Дори воситаларининг қонунийлигини текшириш

Бугунги кунда дори воситаларини қалбакилаштириш муаммоси бутун дунёда долзарбдир. Ўзбекистонда Asl Belgisi рақамли маркировка тизими жорий этилди. Бу контрафактнинг кенг кўламли муаммосига қарши курашда муҳим воситадир.

Бундай ҳолда, доридаги Data Matrix рақамли кодини сканерлаш орқали дори ҳақида барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин бўлган Asl Belgisi мобил иловасининг долзарблигини таъкидлаш керак.

Data Matrix кодларини сканерлашда истеъмолчи дори ҳақида барча керакли маълумотларни олади. Бундай код маҳсулот тавсифини, қадоқлаш жойлашиши керак бўлган ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо дўконлари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни ўз ичига олади.

Asl Belgisi билан сиз маиший техника, дори воситаларининг ҳақиқийлигини текширишингиз мумкин, яқин келажакда сув ва салқин ичимликларни ҳам текширишингиз мумкин бўлади. Маркировка тизими ҳалол ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлом рақобатни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Дори воситаларини сканерлашда илова Ўзбекистон ҳудудида расман муомалада бўлган дори воситаларини ўқийди.

Агар илова кодни ўқиса, бу дори воситаси қонуний равишда ишлаб чиқарилган ёки Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганлигини билдиради.

Агар ўқимаса, унда сотиб олишдан бош тортиш афзалроқдир. Яхшиси, қонунбузарлик ҳақида хабар берилгани мақул. Буни бевосита Asl Belgisi иловасида амалга ошириш мумкин. Маълумотлар тегишли органларга етказилади.

Мобил илова интерфейси рус ва ўзбек тилларида ишлайди.

Иловани Google Play ва App Store `дан юклаб олиш мумкин.

Сайт: crpt-turon.uz
Facebook: fb.com/markirovka.uzb
Instagram: @asl.belgisi
Telegram: t.me/aslbelgisi

Реклама ҳуқуқлари асосида.