Ўзбекистонда олти ойда 3559 та ЙТҲ содир бўлди (бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 фоизга кам), уларда 2775 киши жароҳат олди (-2,4%), 784 киши эса ҳалок бўлди (-13,9%). ЙТҲларнинг қарийб тўртдан бири тезликни ошириш оқибатида юзага келган. Салкам ярми эса пиёдаларни уриб кетиш билан боғлиқ.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитида қатнашадиган Шавкат Мирзиёев, Шота Руставели кўчасида трамвай линияси тикланиши, Қорақалпоғистонда ўчиб-ёнаётган интернет, хотин-қизларга 7 йилга фоизсиз таълим кредити, 2,6 млнта кадастрсиз хонадон ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Тошкент ҳокимлиги Шота Руставели кўчаси бўйлаб трамвай ҳаракатини тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тбилиси мэрияси Тошкент ҳокимига таяниб хабар берди. Грузия пойтахти мэри Каха Каладзе Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ташрифи доирасида айни дамда Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Бобур Абдиназаров ишдан бўшатилди. У мазкур лавозимга 2020 йилнинг мартида тайинланган эди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида салкам 500 грамм гашишни 5 минг долларга сотишга уринганликда гумонлаб, икки шахсни қўлга олди. Уларнинг айби судда исботланса, гумондорлар 10 йилдан 20 йилгача қамалиши мумкин.
ХТВ Хоразмда 17 мингдан ортиқ халқ таълими ходимлари меҳнат таътили пулларини вақтида ололмагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирар экан, пуллар июль бошида тўланганини қайд этди. Ҳозиргача республика бўйича ходимларнинг жами 3,8 трлн сўм таътил пулларидан 3,65 трлн сўми тўлаб берилган.
Қорақалпоғистонда соат 13:45 лар атрофида интернет яна ишлаб кетди, дея маълум қилди Нукус аҳолиси. Telegram-каналлар ва сайтлар жонлана бошлади. Июль бошидан бери республикада интернетга киришнинг имкони бўлмаётганди.
Президент қарорига кўра, олий ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълимда таҳсил олувчи хотин-қизларга 7 йилга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади. Бунда фоиз ставкаларини Молия вазирлигининг жамғармаси қоплаб беради. Хотин-қизлар эса асосий қарзни ўқишни тамомлагач, 7 йил давомида тўлайди.
2020 ва 2021 йилларда судлар Андижонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларни учинчи шахсларнинг паспортлари орқали ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига оид жиноят ишини кўриб чиқди. Суд қандай якунлангани ва судланувчилар нима учун жазолангани — «Газета.uz» материалида.
Андижонлик фуқаро 2020 йилдан бери 27 нафар вояга етмаган ўзбек ва қирғиз болаларини уриб, тан жароҳатлари етказиб, диний сабоқ берганлиги айтилмоқа. Вилоят ИИБ гумондорнинг диний билими ҳамда дарс ўтиш учун рухсатномаси йўқлигини маълум қилди.
Волейбол федерацияси мансабдор шахслари давлат бюджети маблағларидан 231 млн сўмни ўзлаштиргани, яна 75 млн сўмни эса асоссиз сарфлагани аниқланди. Улар етказилган зарарнинг 120 млн сўмини қоплади, деб маълум қилди Бош прокуратура. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда 2,6 млнта аҳоли хонадонида кадастр ҳужжатлари йўқ, шу боис улар ер солиғини 3 карра миқдорда тўлаяпти. Президент 1 октябргача уларнинг рўйхатини шакллантиришни буюрди. Ҳукумат тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш орқали кадастри йўқ уйлар масаласини узил-кесил ҳал қилмоқчи.
Нукус воқеаларида вафот этган 21 киши, Tracker ишлаб чиқараётган UzAuto Motors, порада ушланган Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари, Inkuzart`дан Путин ва Зеленский тасвири, уран қазишни 2 баравар оширадиган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 18 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
ДХХ Оқолтин тумани ҳокими ўринбосарларидан бирини ўз хизмат хонасида МЧЖ иш юритувчисидан 400 доллар пора олаётганда ушлади. У МЧЖни «қора рўйхат»га киритиш билан қўрқитиб, 500 доллар талаб қилган.
Хитойда ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 3 нафар ҳамда Навоий шаҳридаги мактабнинг яна бир 11-синф ўқувчиси кумуш медални қўлга киритди.
Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасидаги давлат улушини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиниши тўғрисида эълон қилинди.
Кўча рассоми Inkuzart ўзининг янги ишини тақдим этди. У ўзида ҳар бири турли бурчаклардан кўринадиган икки портрет — Владимир Путин ва Владимир Зеленский тасвирларини мужассамлаштиради. «Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати борлигини айтмоқчи бўлдим», — деди ижодкор «Газета.uz»га.
Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашган айрим фуқароларнинг бедарак йўқолгани ҳақидаги маълумотлар «мутлақо асоссиз», дея маълум қилди Бош прокуратура. Аввалроқ Open Dialogue Foundation бедарак йўқолган фуқароларнинг 58 нафар исми-шарифи рўйхатини эълон қилган эди.
Тошкентда қалбаки 20 минг долларни 8 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузи ҳаво +45 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида баъзи жойларда +47 даражагача исийди. Ҳароратнинг пасайиши 23 июль куни мамлакатнинг шимолий ҳудудларидан бошланади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг