15 июль куни Андижон вилояти ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Пахтаобод туманида яшовчи икки фуқаро гиёҳванд модда сотаётган вақтида ушланди.

Орган маълумотига кўра, гумондорлар фуқарога оғирлиги 455,5 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик моддасини 5000 АҚШ доллари эвазига сотишга уринган.

Ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатди. Ҳозирда суриштирув давом этмоқда.

Гумондорларнинг айби суд мажлиси давомида ўз тасдиғини топса, улар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.