Жамият

Хориждан ва ОТМлар ўртасида ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди
15 июл 2022, 11:28

Хориждан ва ОТМлар ўртасида ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди

2022/2023-ўқув йили учун хориждан ва Ўзбекистондаги ОТМлар ўртасида ўқишни кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар 5 августгача қабул қилинади. Олий таълим вазирлиги аризаларни онлайн юбориш учун иккита платформа ишга туширилганини маълум қилди.

Тошкентда 5 йил ичида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи автотураргоҳи ташкил этилади
15 июл 2022, 11:00

Тошкентда 5 йил ичида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи автотураргоҳи ташкил этилади

2022−2026 йилларга мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхтаб туриш жойи ташкил этилади. Шундан 10 тасини 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Оилавий боғчаларга ҳам 2 ёшдан болаларни қабул қилишга рухсат берилади
15 июл 2022, 09:42

Оилавий боғчаларга ҳам 2 ёшдан болаларни қабул қилишга рухсат берилади

Президент қарори билан 1 сентябрдан ДХШ асосидаги ва оилавий нодавлат боғчаларга ҳам 3 ёшга тўлмаган болаларни қабул қилишга рухсат берилади. Тарбиячи ва ёрдамчиларнинг бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади.

Ўзбекистондан Россияга мигрантларни ташкилий тарзда ишга юбориш 5,6 мартага қисқарди
15 июл 2022, 09:28

Ўзбекистондан Россияга мигрантларни ташкилий тарзда ишга юбориш 5,6 мартага қисқарди

Ўзбекистонликларни Россияга уюшган ҳолда ишга ёллаш 5,6 баравар камайди. Айни вақтда Корея Республикасига оқим кўпайган, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

14 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 июл 2022, 22:00

14 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга келган Туркманистон президенти, Конституцияга етишмаётган айрим қўшимчалар, тезда чиқиб кетган 200 минг сўмлик банкнот, реконструкцияси маъқулланган Шота Руставели кўчаси, бензинни кам қуяётган Айрим АЁҚШлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 14 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Хўжакенттепа ёдгорлиги ҳудудида дача қурилмоқда. Ҳужжатлар прокуратурага топширилди
14 июл 2022, 21:51

Хўжакенттепа ёдгорлиги ҳудудида дача қурилмоқда. Ҳужжатлар прокуратурага топширилди

Маданий мерос агентлиги Бўстонлиқдаги Хўжакенттепа археологик ёдгорлиги ҳудудида дала ҳовли қурилаётгани юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ бу ҳақдаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Фарғонада 22 ёшли Damas ҳайдовчиси Lacetti билан тўқнашув содир этди: 2 киши ўлди, 2 киши жароҳатланди
14 июл 2022, 20:08

Фарғонада 22 ёшли Damas ҳайдовчиси Lacetti билан тўқнашув содир этди: 2 киши ўлди, 2 киши жароҳатланди

Фарғонада қувиб ўтиш қоидасини бузган Damas ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Lacetti билан тўқнашув содир этди. ЙТҲ натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди.

Тошкентда «Кёшебаши» турк ресторани очилади
14 июл 2022, 19:00

Тошкентда «Кёшебаши» турк ресторани очилади

Тошкентда «Кёшебаши» турк ресторанинг биринчи франшизаси очилади.

RG Brands компанияси A’su ичимлик сувини ишлаб чиқармоқда
14 июл 2022, 17:00

RG Brands компанияси A’su ичимлик сувини ишлаб чиқармоқда

RG Brands компанияси ўзи ишлаб чиқарадиган A’su ичимлик сувининг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.

Навоийлик журналист Рухсора Каримова ЙТҲда ҳалок бўлди
14 июл 2022, 16:36

Навоийлик журналист Рухсора Каримова ЙТҲда ҳалок бўлди

Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг муҳаррири, журналист Рухсора Каримова аварияга учраб, вафот этди. Бахтсиз ҳодиса жуналист иш юзасидан Тошкент шаҳрига келаётганда юз бергани айтилмоқда.

Тошкент вилоятида 3 гектар ерни $350 мингга сотишга уринишди
14 июл 2022, 15:56

Тошкент вилоятида 3 гектар ерни $350 мингга сотишга уринишди

Тошкент вилоятида икки фуқаро 3 гектар ер майдонини 350 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Улар келишилган пулдан 10 минг долларини олганида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов органини алоҳида қилиш вақти келди — Расул Кушербаев
14 июл 2022, 15:09

Тергов органини алоҳида қилиш вақти келди — Расул Кушербаев

Прокуратурада бир вақтнинг ўзида тергов функцияси мавжудлиги одил судловни амалга оширишга ҳалақит беради, деган фикрда Расул Кушербаев. Депутат ДХХ, ИИВ ва прокуратурадан мустақил бўлган тергов органини ташкил этиш вақти келгани ва буни Конституцияда акс эттириш зарурлигини таъкидлади.

Тошкент ҳокими Шота Руставели кўчасини реконструкция қилишни маъқуллади
14 июл 2022, 14:47

Тошкент ҳокими Шота Руставели кўчасини реконструкция қилишни маъқуллади

Тошкентдаги Шота Руставели кўчасини ободонлаштириш, дренаж ва суғориш тизими, йўл бўйида пиёдалар ва велосипедчилар йўлакларини барпо этиш орқали реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тегишли қарорни имзолади.

Қашқадарёда «Жиҳодчилар» оқими ғояларини тарғиб қилган 29 ёшли аёл 3 йилга уй қамоғига ҳукм қилинди
14 июл 2022, 14:35

Қашқадарёда «Жиҳодчилар» оқими ғояларини тарғиб қилган 29 ёшли аёл 3 йилга уй қамоғига ҳукм қилинди

Қарши шаҳар суди «Жиҳодчилар» оқими ғояларини тарғиб қилган 29 ёшли аёлни 9 ойлик фарзанди борлигини ҳисобга олиб, 3 йилга уй қамоғига ҳукм қилди. Бундан ташқари, ДХХ экстремистик оқим ғояларини тарқатганликда гумонлаб, яна икки нафар фуқарони қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

«Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури тасдиқланди
14 июл 2022, 12:38

«Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури тасдиқланди

Президент қарори билан 2022−2026 йилларга мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури тасдиқланди. Унга кўра, йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлимлар сонини қисқартириш кўзда тутилмоқда.

Айрим АЁҚШларда бензин камроқ қуйилаётгани аниқланди
14 июл 2022, 12:35

Айрим АЁҚШларда бензин камроқ қуйилаётгани аниқланди

«Ўзнефтгазинспекция» айрим АЁҚШларда бензин кам қуйилаётгани, сифатсиз ёқилғи сотилаётгани ҳамда бошқа қонун бузиш ҳолатларини аниқлади. Жумладан, 10 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 750 миллилитргача кам қуйиб берилаётгани маълум бўлди.

«Ерусти ҳалқа йўли»даги метронинг 5- ва 7-бекатлари оралиғида вақтинча автобус қатнайди
14 июл 2022, 12:15

«Ерусти ҳалқа йўли»даги метронинг 5- ва 7-бекатлари оралиғида вақтинча автобус қатнайди

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати йўл ўтказгич ўрнатилиши туфайли метро ҳаракати вақтинча тўхтатилди ва унинг ўрнига «Роҳат 5-метро бекати — Қўйлиқ 7-метро бекати» оралиғида вақтинча иккита автобус қатнайди.

Ўзбекистонда гумондорларга нисбатан электрон браслетдан фойдаланиш йўлга қўйилади
14 июл 2022, 11:45

Ўзбекистонда гумондорларга нисбатан электрон браслетдан фойдаланиш йўлга қўйилади

2024 йил 1 декабрга қадар жиноят содир этганликда гумонланиб ушлаб турилган шахсларнинг қочишига йўл қўймаслик мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Самарқандда «Музейлар квадрати» ташкил этилади
14 июл 2022, 11:31

Самарқандда «Музейлар квадрати» ташкил этилади

Ўзбекистонда 9 та янги музей ташкил этилади, улардан 7 таси Самарқанддаги «Музейлар квадрати»да жойлашади. Қўқонда Замонавий санъат музейи, Урганчда Лазги музейи ташкил этилади.

Хонандалар даромад солиғини декларация асосида тўлаш тартиби белгиланди
14 июл 2022, 10:42

Хонандалар даромад солиғини декларация асосида тўлаш тартиби белгиланди

Президент фармони билан хонанда ва ижрочиларга даромад солиғини декларация асосида тўлаш тартиби белгиланди. Шунингдек, тўйхона ва ресторанларда хизмат кўрсатувчи ижрочилар 2024 йил 1 январгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг