Жамият

Туман (шаҳар) ХТБларнинг мактаблар фаолиятини текшириш ваколати тугатилади
22 май 2023, 21:04

Туман (шаҳар) ХТБларнинг мактаблар фаолиятини текшириш ваколати тугатилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади. Юқори синфларда фанлар 16 тадан 11 тага камайтирилиб, 2 та танлов фани татбиқ этилади — президент таълим тизими бўйича муҳим таклифларни маъқуллади.

Тошкентда Men Gʻolib югуриш марафони бўлиб ўтди
22 май 2023, 19:00

Тошкентда Men Gʻolib югуриш марафони бўлиб ўтди

21 май куни бўлиб ўтган Men Gʻolib югуриш марафони Ўзбекистон Қуролли кучлари ва куч ишлатувчи тузилмаларнинг вакиллари, спорт мухлислари ва профессионал спортчиларни бирлаштирди.

Андижонда ноқонуний майнинг фермаси аниқланди
22 май 2023, 16:01

Андижонда ноқонуний майнинг фермаси аниқланди

Андижон туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатиб, жами 323,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли йигитнинг озодлиги 3 йилга чекланди
22 май 2023, 15:53

Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли йигитнинг озодлиги 3 йилга чекланди

Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли йигитга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. У ўзининнг 58 кишилик Telegram-каналида турли ҳил диний мазмундаги материалларни жойлаштириб, танишлари билан муҳокама қилиб келган.

Фарғонада салкам 0,75 гектар ерни $80 мингга ноқонуний сотмоқчи бўлган ферма раиси ушланди
22 май 2023, 15:00

Фарғонада салкам 0,75 гектар ерни $80 мингга ноқонуний сотмоқчи бўлган ферма раиси ушланди

Бувайда туманида боғдорчилик учун ажратилган 0,75 гектар ерни ноқонуний равишда 80 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари қўлга олинди.

10−11-синф ўқувчиларига қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб дарс ўтилади
22 май 2023, 14:12

10−11-синф ўқувчиларига қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб дарс ўтилади

2023 йил сентябрь ойидан 1−4-синф ўқувчиларига хорижий тажриба асосида, 5−9-синфларга эса умумтаълим фанларидан таянч билимлар берилади. 10−11-синфлар қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида ўқитилади.

1 июндан алкоголь маҳсулотлари нархи ошиши мумкин
22 май 2023, 12:39

1 июндан алкоголь маҳсулотлари нархи ошиши мумкин

Ўзбекистонда 1 июндан алкоголь маҳсулотлари нархини оширишни кўзда тутувчи лойиҳа муҳокамага қўйилди. Сўнгги марта нархлар 2021 йил декабрда ошганди.

Талабалар учун 1,3 млн сўм стипендия тўланадиган ўқув курслари ташкил этилади
22 май 2023, 12:20

Талабалар учун 1,3 млн сўм стипендия тўланадиган ўқув курслари ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан IT, математик статистика, дастурлаш тиллари, инглиз тили каби йўналишларда талабалар учун ўқув курслари ташкил этилади. Унда БҲМнинг тўрт баравари (1 млн 320 минг сўм) миқдорида ҳар ойда бир маротаба стипендия бериб борилади. Ўқув курсига талабалар танлов асосида қабул қилинади.

Давлат органлари раҳбарлари АКТ бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади
22 май 2023, 12:04

Давлат органлари раҳбарлари АКТ бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади

Ҳукумат қарори билан давлат органларининг АКТ соҳасига масъул ходимлари 3 йилда бир марта малака оширади. Қолаверса, биринчи раҳбарлар ҳам соҳа бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади. Жараён билан боғлиқ харажатлар ташкилотлар ҳисобидан қопланади.

Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистоннинг меъморчилик лойиҳаси намойиш этилди (фото)
22 май 2023, 12:01

Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистоннинг меъморчилик лойиҳаси намойиш этилди (фото)

18-Венеция архитектура биенналесининг очилишида Ўзбекистон «Unbuild Together: Archaism vs. Modernity» лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳага Франциянинг Studio КО бюроси кураторлик ҳамда Тошкентдаги Ажу университети ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистонда ҳафта иссиқ бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин
22 май 2023, 11:40

Ўзбекистонда ҳафта иссиқ бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда иш ҳафтаси иссиқ бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Антициклон таъсирида ҳафтанинг ўрталарида ҳаво ҳарорати +25 даражага тушади, бироқ ҳафта охирига келиб яна +33 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистонда Onix ва Tracker учун шартнома бериш 25 майдан бошланади
22 май 2023, 11:20

Ўзбекистонда Onix ва Tracker учун шартнома бериш 25 майдан бошланади

UzAuto Motors 25 майдан бошлаб Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошланишини маълум қилди. Шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолиши айтилмоқда.

Тошкентнинг 8 та туманидаги айрим жойларда 1,5 кун иссиқ сув бўлмайди
22 май 2023, 11:17

Тошкентнинг 8 та туманидаги айрим жойларда 1,5 кун иссиқ сув бўлмайди

Қувурларда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтнинг 8 та туманидаги айрим жойларда 23 май соат 20:00 гача иссиқ сув таъминоти тўхтатилди. Рўйхат.

Давлат гранти битирувчиларининг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти ўз кучини йўқотмаган — вазирлик
22 май 2023, 09:44

Давлат гранти битирувчиларининг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти ўз кучини йўқотмаган — вазирлик

Тармоқларда грант асосида таҳсил олган ОТМ битирувчиларини мажбурий тартибда камида 3 йил ишлаб бериш талаби бекор бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буни рад этиб, мажбурият ўз кучини йўқотмаганини изоҳлади.

Тошкентда Mercedes-Benz автобуси бутунлай ёниб кетди
21 май 2023, 18:47

Тошкентда Mercedes-Benz автобуси бутунлай ёниб кетди

Тошкентда навбатдаги Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин содир бўлди. Транспорт воситаси деярли бутунлай ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Тошкентда бино қурилишига норози бўлган аҳоли билан жанжаллашган компания вакиллари 10 суткага қамалди
21 май 2023, 18:40

Тошкентда бино қурилишига норози бўлган аҳоли билан жанжаллашган компания вакиллари 10 суткага қамалди

Тошкентнинг Юнусобод туманида қўп қаватли уйлар орасига «дом» қурмоқчи бўлган компания вакиллари ва аҳоли ўртасида низо келиб чиқди. Пойтахт ҳокимлиги аҳоли розилигисиз ҳудудда қурилиш амалга оширилмаслигини, ИИББ эса фуқаролар билан жанжаллашган шахслар 10 суткага қамалганини маълум қилди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» Варламовнинг Ўзбекистондаги «люкс» поездлар ҳақидаги танқидига изоҳ берди
21 май 2023, 18:25

«Ўзтемирйўлйўловчи» Варламовнинг Ўзбекистондаги «люкс» поездлар ҳақидаги танқидига изоҳ берди

Россиялик блогер Илья Варламов Ўзбекистонда «люкс» вагондаги саёҳати давомида скотч ёпиштирилган деразалар, кир стол ва ҳожатхона ҳамда бузилган душга эътибор қаратди. «Поезд бошлиғи ёки вагон назоратчиси ўзбекларни „подстава“ қиляпти», — деди у. «Ўзтемирйўлйўловчи» ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Рита Леви-Монтальчини — илм-фанни ўзгартирган аёл
21 май 2023, 11:59

Рита Леви-Монтальчини — илм-фанни ўзгартирган аёл

Умрини тўлиғича илмга бағишлаган италиялик олима Рита Леви-Монтальчини одам боласи юзга кирса ҳам фанга ҳисса қўша олишини исботлаганлардан. 104 ёшигача тетик, ақлини йўқотмаган профессор хоним нафақат нейробиологияда, яна сиёсатда ҳам ўрнини топган шахс ҳамдир.

Газ ва электр энергияси нархларини либераллаштириш дастури сентябргача тақдим этилади
21 май 2023, 11:41

Газ ва электр энергияси нархларини либераллаштириш дастури сентябргача тақдим этилади

2023 йил сентябригача Ўзбекистонда энергетикани ривожлантириш бўйича янги дастур тақдим этилади. Унда газ ва электр энергияси нархларини либераллаштириш ҳамда ижтимоий истеъмол нормаларини жорий этиш назарда тутилади, дея маълум қилди энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев.

Қозоғистондаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
20 май 2023, 20:49

Қозоғистондаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда «КамАЗ» ва Toyota Ipsum автомобили иштирокидаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна икки йўловчи шифохонага етказилди. Март ойи бошидан бери Қозоғистонда учта ЙТҲда камида 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг