Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари бўлган Бобур Абдиназаров лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент Администрациясига яқин бўлган Нигоҳ Telegram-канали хабар бермоқда.

У мазкур лавозимга 2020 йилнинг 26 март куни тайинланганди.

Бобур Абдиназаров (1983 йилда туғилган,) 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (2003). Шунингдек, Япония Халқаро университетида таҳсил олган.

Ўз фаолиятини 2005 йилда Риштон тумани «Риштон текс» ОАЖ бош ҳисобчи ёрдамчиси, директор ўринбосари сифатида бошлаган. 2007 йилдан Ўзбекистон Молия вазирлиги тизимида турли лавозимларни эгаллаб келган.

2007−2010 йилларда Ўзбекистон Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси Хўжалик ҳисобидаги корхоналарда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи услубиёти бўлими бош иқтисодчиси. 2010−2014 йилларда Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси Хўжалик юритувчи субъектлар бухгалтерия ҳисоби услубиёти бўлими бош иқтисодчиси ва бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

2017−2018 йилларда Молия вазирлиги Агросаноат мажмуи молияси бошқармасининг Агросаноат мажмуаси тармоқларини иқтисодий таҳлил қилиш, ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги молияси бўлимига раҳбарлик қилди. 2018−2019 йилларда Молия вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

ИТКҚ вазири ўринбосари лавозимига таёинлангунча Бобур Абдиназаров Молия вазирлиги Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш департаменти директори лавозимида ишлаган.