Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярмида иссиқ ҳаво яна давом этади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет матбуот хизмати.

Мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати +38 … +43 даража, жанубда ва чўл зоналаридаги баъзи жойларда +44 …+45 даражагача бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида жазирама кучаяди, 21−23 июль кунлари кундузи ҳаво +43…+45 даражагача, шимол, жануб ва чўл зонасида айрим жойларда +47 даражагача исийди. 23 июль куни мамлакат шимолида иссиқликнинг босқичма-босқич пасайиши бошланади, ҳарорат +37 …+42 даражагача пасаяди.

Баъзи туманларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол тезлиги 22−25 м/с гача кучайиши мумкин.

Шунингдек, 18−24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.