Жамият

Зилзила пайтида нима қилиш ва унга қандай тайёргарлик кўриш керак?
27 март 2023, 21:15

Зилзила пайтида нима қилиш ва унга қандай тайёргарлик кўриш керак?

Агар сиз зилзила эҳтимоли юқори бўлган ҳудудда яшасангиз, зилзилага қандай тайёргарлик кўриш ва у рўй берганда ўзингизни қутқариш учун нималар қилиш кераклигини «Газета.uz»нинг батафсил қўлланмасида ўқинг.

Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
27 март 2023, 19:41

Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади

Ўзбекистонда гибрид автомобиллар учун электромобилларники каби давлат рақамлари беришга қарор қилинди.

Андижон аэропорти йил охиригача реконструкция учун ёпилди
27 март 2023, 19:21

Андижон аэропорти йил охиригача реконструкция учун ёпилди

Андижон аэропорти аэродром мажмуаси реконструкция қилиниши муносабати билан 1 апрелдан бошлаб парвозлар учун ёпилди. Реконструкция ишлари йил охиригача давом этиши кутилмоқда.

Тошкентда уйлар орасига яширилган наркотикларни излаган 28 киши кўрсатма берди
27 март 2023, 18:38

Тошкентда уйлар орасига яширилган наркотикларни излаган 28 киши кўрсатма берди

Тармоқларда Тошкентдаги маҳаллалардан бирида номаълум шахслар уч кун давомида яшириб кетилган наркотикларни излаётгани акс этган видеолар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳозирда 28 киши ушбу ҳолат бўйича кўрсатма бергани ва терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди.

Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
27 март 2023, 17:49

Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди

Президент ўқитувчиларни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни белгиловчи ва меҳнатга ноқонуний аралашганлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади. «Энди сиз қонун ҳимоясидасиз», — дейди президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов.

Бепул ичимлик, 5000 сўм пул ва 1 литр ёғ — Open budget`да овоз бериш эвазига нималар таклиф этилмоқда?
27 март 2023, 17:12

Бепул ичимлик, 5000 сўм пул ва 1 литр ёғ — Open budget`да овоз бериш эвазига нималар таклиф этилмоқда?

«Ташаббусли бюджет»да овоз бериш жараёни 7 апрелда тугайди. Фуқаролар унгача ўз лойиҳаларига кўпроқ овоз тўплаш учун турли усуллардан фойдаланмоқда. Жумладан, ҳисобни тўлдириш, бепул ичимлик улашиш ва ҳатто ёғ бериш ҳам кузатилмоқда. «Газета.uz» жараёнга оид суратлар ва постларни жамлади.

Чимён тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
27 март 2023, 16:59

Чимён тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тошкент вилояти Чимён тоғларида 28−31 март кунларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Тошкентда бу йил баҳорда иссиқ сувни 5 кунлик ўчиришлари режалаштирмаяпти — Veolia Energy
27 март 2023, 16:27

Тошкентда бу йил баҳорда иссиқ сувни 5 кунлик ўчиришлари режалаштирмаяпти — Veolia Energy

Veolia Energy Tashkent бу йил баҳорда пойтахтда иссиқ сувни 5 кунлик ўчиришларни режалаштирмётганини маълум қилди. Иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари кейинроққа ёз-куз мавсумида ўтказилади.

«Таълим ва касб — 2023» халқаро кўргазмаси муваффақият йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин
27 март 2023, 15:00

«Таълим ва касб — 2023» халқаро кўргазмаси муваффақият йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин

Апрель ва май ойларида Ўзбекистоннинг тўққизта шаҳрида «Таълим ва касб — 2023» xалқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда турли мамлакатлардан 50 дан ортиқ университет вакиллари иштирок этадилар.

«Сеники. Меники. Бизники». Янги Конституция бўйича референдум кампанияси қандай кетмоқда? Фото
27 март 2023, 14:30

«Сеники. Меники. Бизники». Янги Конституция бўйича референдум кампанияси қандай кетмоқда? Фото

Апрелда бўлиб ўтадиган референдум арафасида Ўзбекистон бўйлаб «Конституция — ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбирлари, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Уларда эстрада юлдузлари, спортчилар, расмийлар ва тадбиркорлар чиқиш қилмоқда. Фотожамланма.

Ўзбекистонда расмий ижарада турадиган талабалар сони 80 мингдан ошган — ДСҚ
27 март 2023, 13:42

Ўзбекистонда расмий ижарада турадиган талабалар сони 80 мингдан ошган — ДСҚ

ДСҚ Ўзбекистонда қанча талаба шартнома тузиб ижарада турганини маълум қилди. 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, 50 976 та ижара шартномалари тузилган. Ушбу шартномалар бўйича ижарада турувчи талабалар сони 83 018 нафарга етган.

Ҳафта давомида ҳаво ўзгариб туради
27 март 2023, 11:36

Ҳафта давомида ҳаво ўзгариб туради

Ҳафта давомида ҳарорат +20…+27 даража атрофида бўлади. Сешанба-пайшанба кунлари эса айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистонда 44 ёшли эркакни поезд босиб кетди
27 март 2023, 11:09

Қорақалпоғистонда 44 ёшли эркакни поезд босиб кетди

Қўнғирот-Тошкент йўналишида ҳаракатланган поезд Элликқалъа туманида 44 ёшли эркакни босиб кетди. Воқеага фуқаронинг эҳтиётсизлик оқибатида темирйўлга чиқиб қолгани сабаб бўлган.

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар қўйилди
27 март 2023, 10:59

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар қўйилди

6, 13, 20, 27 апрель кунлари 60/59-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қўшимча 4 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди.

Швециядан Ўзбекистонга биринчи марта Интерпол қидирувидаги шахс экстрадиция қилинди
27 март 2023, 10:42

Швециядан Ўзбекистонга биринчи марта Интерпол қидирувидаги шахс экстрадиция қилинди

Интерпол томонидан фирибгарликда гумонланган эркак Швециядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ташкилот қидирувидаги шахсларни ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга олиб келиш бўйича биринчиси бўлди.

Самарқандда фуқароларни $24 минг эвазига Канадага юборишда гумонланган аёл ушланди
27 март 2023, 10:30

Самарқандда фуқароларни $24 минг эвазига Канадага юборишда гумонланган аёл ушланди

ДХХ ва ИИБ Самарқандда фуқароларни $24 минг эвазига Канадага жўнатишда гумонланган аёлни ушлади. У келишилган пулдан 4 минг доллар олган вақтда қўлга тушгани айтилмоқда.

Тошкентдан қатновчи баъзи маҳаллий ва хорижий поездлар жадвали вақтинча ўзгарди
27 март 2023, 10:14

Тошкентдан қатновчи баъзи маҳаллий ва хорижий поездлар жадвали вақтинча ўзгарди

27 мартдан 15 апрелгача Тошкентдан ҳаракатланувчи бир нечта маҳаллий ва хорижий йўловчи поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартириш киритилди. Бунга кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб бўлди.

Тошкентда Malibu ЙТҲга учраб, дарахтга «осилиб қолди»
27 март 2023, 09:46

Тошкентда Malibu ЙТҲга учраб, дарахтга «осилиб қолди»

Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида ЙТҲга учраган Malibu вертикал ҳолатда дарахтга «осилиб қолди». ЙҲХБ ҳайдовчи бошқарувни йўқотганини маълум қилди. Бир йўловчи жароҳатланган.

Тошкентда хотини ва фарзандини калтаклаган спортчига жиноят иши қўзғатилди
26 март 2023, 22:08

Тошкентда хотини ва фарзандини калтаклаган спортчига жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 33 ёшли спортчи оилавий тортишув сабабли 28 яшар турмуш ўртоғини, кейинроқ 7 ёшли ўғлиини уриб, тан жароҳати етказди. Тошкент ИИББга кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тошкентнинг Олмазор туманида икки кундан ортиқ вақт давомида электр бўлмади
26 март 2023, 13:45

Тошкентнинг Олмазор туманида икки кундан ортиқ вақт давомида электр бўлмади

Тошкентнинг Олмазор туманида 17 минг абонент юқори вольтли подстанциядаги авария туфайли икки кундан ортиқ вақт давомида электр таъминотисиз қолди. Бунинг натижасида сув таъминотида ҳам узилишлар юзага келди. Аварияни бартараф этишга электр тармоқларининг 84 нафар ходими жалб қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг